BBC navigation

Афғонистонда НАТО базасига худкуш ҳужум уюштирилган

Сўнгги янгиланиш 2 декабр 2012 - 09:40 GMT

Толиблар ҳужумга жуда яхши тайёрланган бўлишган.

Афғонистондаги НАТО кучлари Толибон жангариларининг ҳарбий базага йирик ҳужумини қайтарганини хабар қилган.

Толибон худкуш ҳужумчилари Афғонистон шарқидаги ҳарбий-ҳаво базасига қилган ҳужумлари оқибатида 4 Афғон аскари ҳалок бўлган, НАТО ҳарбийлари яраланган.

Маҳаллий полиция ҳалок бўлганлар орасида икки тинч фуқаро, 9 худкуш ҳужумчи борлигини айтган.

Портловчи моддалар ортилган автомобиллар Жалолобод яқинидаги АҚШ-Афғон базаси дарвозасига ҳайдаб келинган.

Кобулдаги Би-би-си мухбири хабар беришича, жангарилар ҳужумга яхши тайёрланишган.

Яхши қуролланган ҳужумчилар қаттиқ қўриқланадиган НАТО базасигача етиб келишга муваффақ бўлганлар.

Толиблар бундан олдин ҳам ҳарбий базани эгаллашга ҳаракат қилишган.

Феврал ойида содир этилган ҳужумда ҳам тўққиз жангари ўлдирилган эди.

Афғон расмийларига биноан, тўрт ҳудкуш ҳужумчи базага миналаштирилган автомашиналарда турли томондан кириб келишади.

Уларни орқасидан келган пиёда жангарилар қўриқчилар билан жангга қиришган.

Айтилишича, портлаш кучидан база атрофида жойлашган биноларнинг ойналари синиб кетган.

Маҳаллий аҳоли толибларга қарши жанговор тикучарлардан фойдаланилганини кўришган. Отишма 20 дақиқа чамаси давом этади.

Толибон НАТО кучлари ва 11 йилки афғон армияси билан тинимсиз кураш олиб боради. Мамлакатнинг шарқи ва жанубидаги ҳудудлар ҳамон толиблар назоратида.

Афғонистонда айни пайтда 130 минг халқаро кучлар мавжуд бўлса, 2014 йилдан уларнинг асосий қисми олиб чиқилиб, мамлакатда фақат ҳарбий бошқарувчилар қолиши режалаштирилган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.