BBC navigation

Филиппинда тўфон 300дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлди

Сўнгги янгиланиш 6 декабр 2012 - 12:31 GMT

Филиппинда Бопҳа тўфони туфайли 300дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган.

Тўфон мамлакат жанубининг катта қисмини ўз домига тортган.

Аҳоли муҳофаза қўмитасига кўра, ҳозиргача камида 325 киши нобуд бўлгани тасдиқланган, яна 379 одам бедарак кетган.

Инсоний талофатлар Филиппиннинг 8 вилоятида кузатилган, бироқ шарқий Минданао энг кўп зиён кўрган минтақа экани айтилади.

Компостела Водийси вилоятининг ўзида камида 184 киши ҳаётдан кўз юмган. Мазкур вилоятдаги фавқулодда бошпаналарни ҳам сув ювиб кетган.

"Ҳозирги ҳисоб-китоблар бўйича 325 киши нобуд бўлган, бироқ бу рақамлар яна ўсиши мумкин. Чунки кўплаб инсонлар бедарак кетишган", дейди Аҳоли муҳофаза қўмитаси раҳбари Бенито Рамос пайшанба куни берган матбуот анжуманида.

"Коммуникация узилган, электр қуввати йўқ, йўллар ва кўприклар вайрон бўлган", дейди у.

Рамос жанобларига кўра, ҳамон қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.