BBC navigation

Қобордин-Болқор давлат телевидениеси бошловчиси ўлдириб кетилди

Сўнгги янгиланиш 6 декабр 2012 - 10:40 GMT

Шимолий Қофқозда 28 ёшли россиялик тележурналист номаълум шахслар тарафидан отиб ўлдирилган.

Казбек Геккиевга Қобордин-Болқор республикаси пойтахти Нальчик шаҳрида чоршанба куни кечқурун ҳужум қилинган.

Гувоҳларга кўра, Геккиевга икки шахс яқинлашган ва айтилишича, унинг исми ҳамда касби корини суриштирган. Шундан сўнг, журналистнинг бошидан отилган.

Казбек Геккиев Қобордин-Болқор республикаси маҳаллий телевидениеси бошловчи сифатида фаолият олиб борган.

Хабар қилинишича, журналист ўзи туғилиб ўсган Жанхотеко қишлоғида дафн этилади.

Россия ҳукумати қотилликни қоралаб чиққан ва бу, ҳукумат таъбирича, "безориларга қарши жанглар" юзасидан хабар берган бошқа журналистлар учун огоҳлантириш бўлганини айтган.

Би-би-сининг Москвадаги мухбирига кўра, Қобордин-Болқор Россиянинг энг нотинч минтақаларидан бири бўлиб, у ерда хавфсизлик кучлари Исломий исёнкорларга қарши кураш олиб боради.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.