BBC navigation

'Ал-Қоида' тармоғининг яна бир раҳбари ўлдирилди

Сўнгги янгиланиш 8 декабр 2012 - 12:16 GMT

Ҳужум пайшанба куни тонгда Покистоннинг қавмлар яшовчи Шимолий Вазиристон минтақасида уюштирилган

Американинг дрон ҳужумида Покистоннинг Афғонистон билан чегарасига яқин Шимолий Вазиристон минтақасида "Ал-Қоида" тармоғининг юқори мартабали қўмондони Абу Зайд ўлдирилган.

Пайшанба куни тонгда амалга оширилган ҳужумда Абу Зайддан ташқари тармоқнинг яна бир нуфузли қўмондони ва ўнга яқин маҳаллий жангари ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ўзаро чегарада уюштирилаётган дрон ҳужумлари оддий фуқароларнинг ҳам умрларига зомин бўлаётгани боис, ҳам Покистон ва ҳам Афғонистон томонининг норозиликлари сабаб бўлиб келади.

Аммо Америка ҳарбийлари ушбу ҳужумлар орқали "Ал-Қоида" тармоғининг минтақадан бошпана топиб келаётган қатор юқори мартабали қўмондонларини ўлдиришга муваффақ бўлишган.

Абу Зайд эса, шу йил июн ойида тармоқнинг аввалроқ ҳалок этилган яна бир нуфузли лидери Абу Яхё ал-Либийнинг ўрнига тайинланган бўлган.

"Ал-Қоида" тармоғининг асосий раҳбари Усама бин Лодин ҳам ўтган йил май ойида америка ҳарбийлари томонидан Покистоннинг Аббот-Обод шаҳрида ўлдирилганди.

Унинг ўлими ортидан тармоққа муовини Айман аз-Завоҳирий бошчилик қилиб келади.

Биз хабар тафсилотларини билиш учун Покистондан мухбиримиз Раҳимулла Юсуфзай билан боғландик:

ЖАВОБ: Американинг дрон ҳужуми Шимолий Вазиристон минтақасининг Мир Али туманида уюштирилган. Ҳодисада бир неча жангари қурбон бўлган. "Ал-Қоида" тармоғи ҳалок бўлганлардан икки нафари ўзининг қўмондонлари эканини тасдиқлади. Америка томони ҳам худди шундай баёнот билан чиқди. Аммо Покистон ҳукумати ва ҳудудда бўлган толиблар ҳозирча бу хусусда жим.

САВОЛ: Ҳалок этилган икки қўмондондан бири "Ал-Қоида" тармоғининг юқори мартабали аъзоси Абу Зубайд экани айтилмоқда. Унинг шахси ва фаолияти борасида бизга нималар маълум?

ЖАВОБ: Тирик эканликлари чоғида улар ҳақида унча кўп нарса маълум бўлмайди. Аммо ўлимлари ортидан, Америка томони уларнинг юқори мартабали "Ал-Қоида" қўмондонлари эканини айтиб чиқади. Ўз ўрнида, Абу Зайд тармоқнинг муҳим аъзоларидан бўлганини ҳам рад этиб бўлмайди. Унинг Абу Яхё ал-Либий ўрнида фаолият олиб борганини на-да тармоқ ва на-да Толибон тасдиқлаганича йўқ. Лекин бундай эҳтимолни ҳам назардан соқит этиб бўлмайди. ал-Либий эса, тармоқнинг минтақадаги бошқарувчиси бўлган. Улар Толибон тузуми даврида Афғонистонда фаолият олиб боришган. Аммо тузум қулаши ортидан Покистоннинг қавмлар яшовчи Вазиристон минтақасидан бошпана топишган.

САВОЛ: Абу Зайднинг ўлимини тармоққа берилган жиддий зарба, деб айта оламизми?

ЖАВОБ: Бугунги кунда тармоқ аксарият раҳбарлари ва аъзолари ўлдирилгани инобатга олинса, Абу Зайднинг ўлими уларнинг фаолиятида изсиз кетмайди. АҚШ томонига кўра, ҳозир Афғонистонда юз, Покистонда эса, бир неча юзта "ал-Қоида" жангариси қолган, холос. Шунинг учун ҳам, битта аъзосини йўқотса ҳам бу тармоқ учун катта йўқотиш бўлади. Чунки раҳбарларининг ҳам анчаси ўлдирилган. Кучи қирқилган. Жосуслик маълумотларига қаралса, қолган етакчилари ҳозир Яман ва Сомалига ўтишга ҳаракат қилишмоқда.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.