BBC navigation

Афғонистонда расмийларга қарши ҳужумлар

Сўнгги янгиланиш 10 декабр 2012 - 13:07 GMT

Афғон расмийлари билдиришларича, Лағмон вилояти аёллар масалалари бўйича масъули Надия Сиддиқий ишга кетаётган маҳал отиб кетилган.

Нимрўз вилояти полиция бошлиғи эса, йўл ёқасида кўмиб кетилган бомбага дуч келиши оқибатида ҳалок бўлган. Ҳодиса Ҳирот вилояти Адраскан улусворлигида юз берган.

Полициянинг айтишича, автомобили бомбага дуч келган маҳал Генерал Муҳаммад Мусо Расулий Ҳиротдаги уйидан Нимрўзга, ўз вазифасини адо этиш учун кетаётган бўлган.

Ўтган ҳафта Афғонистон Жосуслик хизмати раҳбари Толибон тарафидан уюштирилган худкушлик ҳужумида тан жароҳати олганди.

Асадулло Холидга қарши ҳужум Кобулда ўзини тинчлик элчиси этиб таништирган шахс томонидан амалга оширилган. Мухбирлар ҳодисани тинчлик саъй-ҳаракатлари учун катта зарба сифатида таърифлади.

Тафсилотлар

Ахборот воситаларига кўра, Надия Сиддиқий ишга кетаётган маҳал рикшада келган икки номаълум шахс тарафидан нишонга олинган.

"Биз текширувлар бошладик, ҳужум юз берган сатҳни ўраб қўйдик, ҳужумчиларни жуда тез орада топамиз", деб айтган Лағмон полицияси бошлиғи Аҳмад Шерзод.

Сиддиқий хоним Лағмон вилояти аёллар масалалари бўйича бўлимга раҳбар этиб, ўтган июл ойи олдинги масъул Ҳанифа Сафий бомба ҳужумида ҳаётдан кўз юмиши ортидан тайинланганди.

Лағмон полиция бошлиғининг Би-би-сига айтишича, Сиддиқий хоним тан қўриқчиларсиз юрган.

Ўтган ҳафта Лағмон билан чегарадош Каписа вилоятида аёл тиббиёт ходими жонига қасд қилинганди.

Нимрўзда эса, расмийларнинг айтишларича, Генерал Расулий касалхонага етказилганидан сўнг, ҳужумдан олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Хабарларга кўра, Генерал Муҳаммад Мусо Расулийга қарши ҳужумда яна уч киши яраланган.

Ҳужумни масъулиятини Толибон ўз химмасига олган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.