BBC navigation

Дунё аҳолисининг қанчаси диндор?

Сўнгги янгиланиш 18 декабр 2012 - 10:04 GMT
Мусулмонлар дунё аҳолисининг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил қилади

Мусулмонлар дунё аҳолисининг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил қилади

Янги тадқиқот хулосасига кўра, ер юзидаги ҳар 10 инсондан 8 нафари (5.8 миллиард киши) бирон бир диний гуруҳга тегишли.

Пев Тадқиқот Форуми Дин ва Омма турмуши бўйича бўлими 230дан ортиқ мамлакат ва ҳудуддаги аҳолини рўйхат олиш жараёнлари ва сўровлар натижаларини ўрганган.

Тадқиқот натижаларига кўра, насронийлар жаҳон аҳолисининг учдан бир қисмидан камроғини, мусулмонлар эса, қарийб тўртдан бир қисмини ташкил қилади.

Дунёдаги 49 мамлакатда, жумладан, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги 20 давлатнинг 19 тасида мусулмонлар кўпчиликдир.

Насронийлар эса, нисбатан тарқалиброқ кетишган.

Жаҳон аҳолисининг 1 миллиард нафари ҳиндулар бўлиб, асосан, Осиё-Тинч уммони минтақасида истиқомат қиладилар.

Улар буддойилар ва фолклор динлар тарафдорларидир.

Яҳудийларнинг 44 фоизи Шимолий Америкада, яна қарийб шунча сондагиси Исроилда яшайди.

Аммо, тадқиқот жараёнида қўлга киритилган энг ҳайратланарли маълумот тахминан ҳар олти одамдан биттаси ўзини динсиз деб билишидир. Бу - жами дунё аҳолисининг учдан бир қисми дегани.

Динсизлар гуруҳига атеистлар ва агностиклар киришар экан. Улар 6 давлатда кўпчиликни ташкил қилишади, Хитой ушбу давлатлар ичида энг каттасидир.

Аммо, динсизлар орасида ҳам Худо борлигига ишонадиганлар бор. Масалан, Хитойда динсиз деб танилганларнинг 7 фоизи, Қўшма Штатларда 68 фоизи Худога ва ё илоҳий куч борлигига ишонишларини айтишган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.