BBC navigation

Ироқ Президенти кома ҳолатида касалхонага ётқизилган

Сўнгги янгиланиш 18 декабр 2012 - 14:42 GMT

Шифокорларга кўра, Жалол Талабанининг аҳволи оғир, ўзгаришсиз қолмоқда.

Ироқ Президенти Жалол Талабани инсултни бошдан кечиргани боис, касалхонага ётқизилган, деб хабар беради мамлакат оммавий ахборот воситалари.

Воқеадан хабардор манбаларнинг Fox News агентлигига хабар беришича, президент ҳали ўзига келмаган.

Рейтер агентлиги шифокорларга иқтибосан Жалол Талабанининг аҳволи оғир, ўзгаришсиз қолаётганлигини билдиради.

18 ноябрда президентнинг шифокорлари унда "қаттиқ толиқиш" ҳолатини аниқлаганлар. Артерия томирларидаги қисилиш туфайли президент ҳушидан кетгани айтилган.

Ироқ Президентининг соғлиги охирги йилларда сезиларли ёмонлашгани хабар қилинганди. Жаноб Талабани бир неча марта даволаниш учун ҳорижга боришига тўғри келади.

2007 йил у Иорданияда кучли толиқиш ва сувсизликдан даволанган. 2008 йил АҚШда Талибанининг юрагига жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

Жалол Талабани 2005 йил Ироқ Президенти этиб сайланган. Охирги пайтлар баҳсли ҳудуд бўйича ҳукумат ва курдлар ўртасида воситачилик ҳам қилган.

2005 йилда Талабани собиқ раҳбар Саддам Ҳусайнга ўлим жазоси берилишига қарши чиқади.

Ўлим жазосига қарши турган Талабани, Саддам Ҳусайн курдларга етказган зулмларига қарамасдан уни осиш тўғри эмас, дейди.

Ироқда Саддам Ҳуссайн ағдарилиб, ўлдирилгандан сўнг ҳам вазият нотинчлигича қолмоқда. Деярли ҳар куни мамлакат бўйлаб ўнлаб инсонлар ҳалок бўлиши, портлашлар содир этилаётгани хабар қилинади.

Тоби қочган раҳбарлар

Ўтган ҳафтада АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон юқумли ичак касаллиги асорати келтириб чиқарган тана сувсизлигидан ҳушидан кетиб йиқилгани ва боши қаттиқ лат егани айтилганди.

Ундан олдин Вэнесуэла Президенти Ҳуго Чавес Кубада тўртинчи бор саратон ўсимтасини олиб ташлаттиргани хабар қилинди.

Бироқ давлат раҳбарларининг соғлиғи тўғрисида доим ҳам тўғри ва ўз вақтида маълумот берилмаслиги боис, баъзан ўша шахс ҳақида миш-мишларни кўпайишига сабаб бўлади.

Ўтган ойда Россия Президенти Владимир Путиннинг соғлиги ҳақида очиқ айтилмаганлиги унинг "бел оғриғи"га матбуот ва интернет нашрларининг қизиқишни орттирган.

Жанубий Африканинг собиқ президенти 92 ёшли Нелсон Манделанинг "соғлиги яхши" деган хабарлар ортидан, унинг ўт қопида жарроҳлик амалиёти ўтказилгани маълум бўлган.

Хабарларга кўра, Мисрнинг собиқ президенти, бир умрлик қамоқ жазосини ўтаётган Ҳусни Муборак қамоқхона ҳаммомида йиқилиб тушиб, бошидан жароҳат олади.


Assalomu alaykum. Bu masala ochiq oydinku bu qugirchoqla zulm ustida turibti. Agar xalqni zulm bn ushlamasa yasholmaydi bular. Alloh ham

mazlum bandalarini duosini ijobat qiladi musulmonmi kofirmi. Bular bilib ham musulmonni qonini to'kishadi. Shuni o'zi bularga etadi bu dunyoda oxiratdigisi hali buzilmay turibti.

ahmad,

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.