BBC navigation

Афғонистон бозоридаги ёнғин ўнлаб одамларни хонавайрон қилган

Сўнгги янгиланиш 23 декабр 2012 - 10:54 GMT

Кобулдаги ёнғинда 600 та дўкон куйиб кул бўлган

Кобул марказидаги бозорда келиб чиққан ёнғинда ҳеч ким нобуд бўлмаган, бироқ у ердаги камида 600 та дўкон вайрон бўлган.

Томоша қилишmp4

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Кобул марказидаги бозорда келиб чиққан ёнғин ўнлаб дўконларни яксон қилган.

Ҳеч ким нобуд бўлмаган, бироқ миллионлаб долларлик моддий зарар етган.

Олов ёнма-ён жойлашган дўконларни бирин-кетин ўз домига торта бошлагач, сотувчилар пулларини қутқаришга жон ҳолатда ҳаракат қилганлар.

Бундай ҳолат яқин орада жойлашган олтин буюмлар билан савдо қилувчи бозорда ҳам кузатилган.

Кобулнинг асосий пул бозори кўчирилган, маҳаллий пул алмаштирувчиларнинг кўп сондаги нақд пулларни қўлтиқлаб қочишларига тўғри келган.

Кобул полициясига кўра, ёнғиндан сўнг бозор қўриқчилари қочиб кетишган. Полиция уларни қидираётгани ва ёнғин сабаблари ўрганилаётгани айтилади.

Мандави бозори президент қароргоҳи ва қатор вазирлик биноларига атиги бир километр масофада жойлашган бўлган.

Ёнғинни ўчиришга Кобул ҳокимлигининг ёнғинга қарши гуруҳи ва Афғонистондаги халқаро кучларнинг ҳарбийлари жалб этилган.

Шу йилнинг 20 августида Парвон вилоятининг маркази Чорикор шаҳридаги бозорлардан бирида ҳам кучли ёнғин юз бериб, 15 та дўкон куйиб кетгани ва яқин орадаги уйларга зарар етказгани хабар қилинганди.

Кобулдаги ёнғин ҳақида тайёрланган лавҳа

Кобул марказидаги бозорда келиб чиққан ёнғин ўнлаб дўконларни яксон қилган. Ёнғинда қурбонлар йўқ, бироқ етказилган зарар миқдори бир неча миллион эканлиги айтилмоқда. Фозил Аҳмад Ёлғуз ҳодиса жойига етиб борган

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ёнғинга Ийд-ал-Фитрни байрам қилиш чоғида дўконлардан бирида болалар томонидан мушак ёқилиши сабаб бўлган.

Чорикордаги ёнғин уч соатдан ортиқ давом этиб, кўплаб дўконлардаги нарсаларни бутунлай яксон қилган. Молларини асрашга уринган сотувчилар ёнғин баландлигидан бунинг уддасидан чиқолмаганлар.

Ёнғиндан азият чекканларнинг айтишича, икки миллион афғонига тенг мол-мулклари ёниб кетган. Бахтли тасодиф туфайли қурбонлар берилмаган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.