BBC navigation

"Мисрликлар янги конституцияни маъқуллашди"

Сўнгги янгиланиш 23 декабр 2012 - 09:24 GMT

Миср матбуоти хабар қилишича, жамиятни иккига бўлган конституция лойиҳасини референдумда овоз берганларнинг кўпчилиги маъқуллаганлар.

Конституция лойиҳасини Мисрдаги исломий сиёсатчилар ишлаб чиққанлар.

Дастлабки натижаларга кўра, референдумда қатнашганларнинг 60 фоиздан ортиғи лойиҳани маъқуллаб овоз берганлар, бироқ сайловчилар иштироки суст бўлган.

Икки референдумда мамлакатдаги овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 30 фоизчаси иштирок этгани хабар қилинмоқда.

Айни пайтгача 95,5 фоиз овоз санаб бўлинган.

Референдумнинг биринчи босқичи 15 декабрда, кейингиси 22 декабрда ўтказилган эди.

Исломийлар ҳисобларича, биринчи босқич бўйича 56 фоиз сайловчи "ҳа"деб овоз берган.

Танқидчилар қонун лойиҳаси фақат исломийлар манфаатларини ҳимоя қилишини айтиб, буни ўтган йили эришилган инқилобга "хиёнат" дея баҳолаган.

Мурсий тарафдорлари эса конституция демократияни таъминлашига ишонишларини айтишади.

Мисрдаги асосий мухолиф партияси ҳисобланган "Миллий қутқарув жабҳаси" аъзолари сайлов масканларида қатор камчилик ва қонунбузарликлар рўй берганини таъкидлашган.

Уларга кўра, сайлов бўлинмалари кеч очилган ва сайловчилар кимга овоз беришига тўғридан-тўғри таъсир қилинган.

Мисрлик 19 ёшли талаба Аҳмад Муҳаммад қонун лойиҳасини ёқлаб овоз берганини, чунки Миср учун барқарорлик зарурлигини айтган.

Гиза исмли 50 ёшли уй бекаси эса "Мен минг марталаб "йўқ" деб овоз бераман. Чунки "Мусулмон Биродарлар"нинг олиб бораётган сиёсатида мен ўзимни эркин ҳис қилолмайман", дейди.

Мисрнинг давлат МЕНА ахборот агентлиги икки ҳакам сайловчилар фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилгани учун жараёнда қатнашишдан олиб ташланганини хабар қилади.

Референдум ўтказиладиган куни мамлакат вице-президенти Маҳмуд Меккий истеъфо берганини эълон қилади. Телевидениедаги мурожаатида айтишича, ўзининг сиёсий фаолияти олдинги ҳакамлик касби билан уйғунлаша олмаган.

Кейинроқ Мисрнинг Марказий банки бошлиғи Форуқ ал-Оқданинг ҳам истеъфо бергани ҳақида хабар чиққан, бироқ бу ҳукумат томонидан инкор этилади.

Ўтган ойда президент Муҳаммад Мурсийнинг 17 та маслаҳатчиси орасидан етти нафари ўз ҳоҳишлари билан вазифаларини тарк этишган эди.

Референдум натижалари душанба куни эълон қилиниши кутилади. Агар янги қонун лойиҳаси тасдиқланса, парламент сайловлари кейинги икки ой ичида ўтказилиши айтилган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.