BBC navigation

Деҳлида жинсий зўравонлик устидан келиб чиққан намойиш давом этаяпти

Сўнгги янгиланиш 24 декабр 2012 - 14:20 GMT

Жинсий зўравонлик намойишчиларнинг ғазабига сабаб бўлмоқда

Деҳлида бир аёлнинг оммавий зўрланиши ортидан чиққан намойишлар зўравонликларга сабаб бўлар экан, Ҳиндистон Бош Вазири Манмоҳан Сингҳ одамларни тинчланишга чақирган.

Жаноб Сингҳ ўз ҳукумати "барча аёлларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча чоралар"ни кўришини айтган.

У "жирканч жиноят" намойишчилар ва полиция қўшинлари орасида тўқнашувларга етаклаганидан ўта ғамга ботганини билдирган.

Дам олиш кунларида юз берган тўқнашувларда 100дан ошиқ одамлар жароҳат олганлар. Полицияга кўра, камида 60 зобит яраланган.

Якшанба куни махсус кучлар иккинчи кундирки Президент Пранаб Мукержининг саройи томон юришга интилган намойишчиларни кўзни ёшлантирувчи газ ва резина тўқмоқлар билан тўхтатган.

Деҳлидаги автобусда юз берган жинсий зўравонлик қурбонининг аҳволи ўта оғир бўлиб қолмоқда. Бу воқеа Ҳиндистон бўйлаб ғазабга сабаб бўлган.

Ҳукумат Деҳлини аёллар учун хавфсизроқ ҳудудга айлантириш бўйича қатор чораларни эълон қилиб, тобора ўсиб бораётган ғазабни аритишга уринди.

Бу чоралар сирасига кўпроқ тунги полиция зобитларини сафарбар этиш, ва деразаси қорайтирилган ёки пардаси бўлган автобус ва машиналарни ман қилиш киради.

Лекин, намойишчилар ҳукуматнинг ҳужумчилар учун бир умрлик қамоқ жазосини сўраш ваъадасини етарли ҳисобламай, уларнинг қатл этилишига чақирмоқдалар.

Олти киши, хусусан автобус ҳайдовчиси аллақачон воқеа билан боғлиқликда ҳибсга олинганлар.

23 ёшли қурбон аёл ва унинг дўсти Мунирка ҳудудига кинотеатрдан чиқиб, Деҳли жануби-ғарбидаги Дварка мавзесига бориш учун автобусга минганларида ҳужумга учраганлар.

Полицияга кўра, икки аёл ҳам темир тўқмоқлар билан дўппосланган, улардан бири бир соат давомида зўрланган, сўнгра икки аёл юриб кетаётган автобусдан кўчага улоқтирилганлар.

Полиция маълумотига кўра, Деҳлида ҳар 18 соатда жинсий зўравонлик ҳоли хабар қилинади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.