BBC navigation

Москвада учоқ ҳалокатга учраган

Сўнгги янгиланиш 29 декабр 2012 - 13:51 GMT

Учоқ ичида фақат 12 экипаж аъзолари бўлишган.

РИА - НОВОСТИ агентлигининг хабар беришича, Москванинг Внуково аэропортида Ту-204 учоғи қўниш чоғида учиш-қўниш майдончасидан ташқарига чиқиб кетган ва ёна бошлаган.

Маълум бўлишича, учоқ бортида 8 кишидан иборат фақат экапаж аъзолари бўлишган.

РИА НОВОСТИ ва Интерфакс агентликлари Ички ишлар вазирлигидаги манбаларга иқтибосан икки киши ўлганини маълум қилади.

Лекин аэропорт матбуот маркази учоқдаги ҳамма киши тирик, деб хабар тарқатган.

Ҳодисада камида беш киши жароҳат олгани, уларнинг аҳволи оғир эканлиги билдирилган.

Аэропорт ҳудудидан чиқиб кетган учоқ Киев шоҳ кўчасига бориб тўхтаган ва бир қисми узилган. Учоқ бортида келиб чиққан ёнғин тезда ўчирилган. Киев шоҳ кўчасида ҳаракат маълум вақтга тўхтатилган.

Воқеа жойидан хабар берган Россия-24 телеканалининг мухбири учоқнинг қаноти ва думи узилиб тушганини айтади.

РИА НОВОСТИга кўра, Внуково аэропорти ёпиб қўйилган, учоқлар ҳаракати Шереметьево аэропортига йўналтирилган.

Внуковога қўнишга тайёрланган учоқ Чехиядан етиб келган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.