BBC navigation

АҚШ Давлат котибаси Ҳиллари Клинтон шифохонага ётқизилган

Сўнгги янгиланиш 31 декабр 2012 - 10:19 GMT

Шифокорлар Клинтон хоним қонида тромбни аниқлаганлар.

Шифокорларга кўра, АҚШ Давлат котибаси Клинтон хоним Нью-Йоркдаги шифохонага ётқизилган, у декабр ойи ўртасида ҳушидан кетиб йиқилиши ортидан қонида тромб(қон ивиши) аниқланган.

Шифокорларга кўра, Ҳиллари Клинтон ошқозонига инфекция тушган ва бунинг оқибатида организм сувсизланиши юз берган.

Шу туфайли Клинтон хоним ҳушидан кетиб йиқилганида мияси чайқалган.

АҚШ Давлат котибаси сўзчиси Филиппе Рейнес сўзларига кўра, 30 декабрдаги текширув пайти шифокорлар Клинтон қонида тромбни аниқлаганлар.

Қон ивиши қаерда аниқлангани тафсилоти очиқланмаган.

Филиппе Рейнес Клинтон хонимга шифокорлар антикоагулянтлар - қон таркибида тугунчалар ҳосил бўлиши олдини оладиган тиббий восита ёзиб беришган.

65 ёшли Ҳиллари Клинтон Президент Барак Обама 2013 йил январида ўзининг иккинчи муддатини бошлаши олдидан АҚШ Давлат котибаси лавозимидан истеъфо бериши керак.

Январ ойида Клинтон хоним Конгресс қўмитаси олдида сентябр ойида Ливиянинг Бенғози шаҳридаги АҚШ Когсуллигига уюштирилган ҳужум борасида кўрсатма бериши мўлжалланган.

Ўша ҳужум пайтида Американинг Ливиядаги элчиси ва уч АҚШ расмийси ўлдирилган.

АҚШ ташқи сиёсат идораси раҳбари Клинтон хоним консуллик хавфсизлиги етарли таъминланмагани учун масъулиятни ўзи зиммасига олган эди.

Ҳиллари Клинтон 2009 йил январида АҚШ Президенти Барак Обама ўзининг биринчи муддатини бошлаган пайтида давлат котибаси этиб тайинланган эди.

Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги ёзишича, Клинтон хоним Американинг энг кўп сафар қилган ташқи ишлар вазири бўлган.

У қарийб тўрт йил давомида 112 мамлакатга сафар қилган.

Шу жумладан, бу ерга босинг 2010 йил декабри ва бу ерга босинг 2011 йил октябрида АҚШ давлат котибаси Ўзбекистонда бўлган.

Клинтон хонимнинг сўнгги сафари декабр ойи бошида Дублинга бўлганди.

Шу ойда Президент Барак Обама Массачусетс штатидан бўлган сенатор Жон Керрини АҚШ Сенатининг Ташқи Алоқалар қўмитасига Клинтон хонимнинг ўрнига Давлат котиби лавозимига тавсия этган.

Ҳиллари Клинтон фақат бир муддат ўз лавозимида фаолият юритиш ниятида эканини таъкидлаб келган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.