BBC navigation

Франция: ҳажв ҳафтаномаси Муҳаммад пайғамбар ҳақида комиксларни нашр этди

Сўнгги янгиланиш 2 январ 2013 - 11:40 GMT
Charlie Hebdo

Charlie Hebdo журнали ўтган сентябрда ҳам Муҳаммад пайғамбар карикатураларини нашр этганди

Францияда нашр этилувчи Charlie Hebdo журнали Муҳаммад пайғамбар ҳаётига асосланган комиксларни нашр этган.

"Биз Муҳаммад ҳаётини мусулмон муаррихлари асарларига мувофиқ равишда чизиб чиқдик. Ҳеч қандай қўшимча ҳажв йўқ эди, - дейилади ҳафтанома веб саҳифасида. - Ушбу ҳажв шакли кимгадир куфр бўлиб туюлиши мумкин, аммо у ердаги моҳият ҳалолдир".

Комиксларнинг биринчи қисми муқовасида оқ кийим кийган ва чўлда туя етаклаб бораётган шахс тасвирланган.

Ислом пайғамбарини ҳажв қилувчи илк суратлар 2005 йил сентябрида Даниянинг Jyllands-Posten газетасида нашр этилганди.

Кейинчалик бу карикатуралар Австрия, Франция, Олмония, Италия ва Испанияда қайта чоп этилди.

Бу, ўз навбатида, норозликлар ва дипломатик можаролар тўлқинини келтириб чиқарди.

Charlie Hebdo ўтган йил сентябрида ҳам пайғамбар Муҳаммад карикатураларини нашр этганди.

Ўшанда Франция мусулмон жамоалари раҳбарлари ҳафтанома амалини қоралаб чиққан ва диндорларни тинчликка чақирган эдилар.

Charlie Hebdo карикатуралари Франция мусулмон давлатларида ўз элчихоналарини ёпишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда чоп этилганди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.