BBC navigation

Индонезия: аёллар мотоциклда оёқларини ёйиб ўтирмасин

Сўнгги янгиланиш 3 январ 2013 - 13:32 GMT

Шариат қонунлари жорий этилган Индонезиянинг Ачех вилоятидаги шаҳарда хотин-қизларнинг мотоцикл ҳайдовчиларининг орқасига мингашиб ўтириб ҳаракатланишларига тақиқ киритилмоқда.

Эркак мотоциклчининг орқасида ўтирган аёл оёқларини икки тарафга ёйиб ўтирмаслиги лозимлиги ҳақидаги варақалар Лхоксеумаве шаҳри расмий идоралари ва аҳоли ўртасида тарқатилмоқда.

Шаҳар ҳокими Суайди Яҳъё сўзларига кўра, бундай тартибдан кўзланган мақсад, одамларнинг "ахлоқи ва ўзини тутишларини" муҳофаза қилишдир.

Ачех Индонезиянинг шариат қонунлари амал қиладиган ягона вилоятидир.

Ҳокимга кўра, янги тартиб бўйича аёл йўловчи мотоциклчининг орқасида оёқларини бир тарафга йиғиб ўтириши лозим, чунки аёл кишининг оёқларини икки томонга ёйииши исломий қадриятларга зиддир.

"Агар оёқларини ёйиб ўтирган аёлга қарасанг, у эркакка ўхшаб кўринади. Агар у оёқларини бир томонга йиғиб ўтирса, аёлга ўхшайди", деб айтган Суайди Яҳъё.

Жаноб Суайди сўзларига кўра, оёқларини бир тарафга йиғиб ўтирган одам камдан-кам мотоциклдан йиқилади.

Маҳаллий ҳокимият янги тартиб-қоидани бир ой давомида тарғиб қилади.

"Шундан кейин у қонун кучига киради", деб айтган шаҳар ҳокими.

Янги тартибга бўйсунмаган аёл жазоланадими, деган саволга Суайди Яҳъёнинг айтишича, "Қонун кучга кирганидан кейин автоматик тарзда жазолар ҳам кучга киради".

Ушбу тартиб айрим уламолар томонидан ҳам танқидга тутилмоқда.

Танқидчилар орасида пойтахт Жакартада истиқомат қиладиган Улил Абшар Абдулло ҳам бор.

"Мотоциклда қандай юриш шариат томонидан тартибга солинмаган. Бу нарса Қуръон ёки Ҳадисда ҳам эслатилмаган", деган у.

"Шариат давлати эканини даъво қиладиган демократик мамлакатда агар ҳукумат бир тартибни қонунга айлантирмоқчи бўлса жамоат фикрини ҳам инобатга олиши лозим", деб айтган Улил Абшар Абдулло Twitterдаги саҳифасида.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.