BBC navigation

Хитойда "абадий бахт" кунида никоҳлар сони ошди

Сўнгги янгиланиш 4 январ 2013 - 13:11 GMT

Мандарин тилида 2013 йил 4 январ куни "мен сени абадий севаман" иборасига монанд янграгани учун шу куни никоҳларини қайддан ўтказмоқчи бўлган ёшлар сони ошиб кетган.

Мамлакат бўйлаб никоҳни расман қайд этувчи муассасалар ташқарисида совуқ ҳавога қарамай узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлган.

Пойтахт Пекиннинг ўзида 10 мингга яқин жуфтлик никоҳдан ўтишни режалаганлар. Расмийларга кўра, аввалдан белгиланмаган тарзда ҳам йигит-қизлар никоҳдан ўтиш учун келаётган ҳоллари ҳам кузатилмоқда.

Ҳудди шу каби ҳолат ўтган йилнинг 12 декабр куни ҳам кузатилганди.

Хитойда бир ҳил сонлардан иборат 12.12.12 каби саналар омад келтиради, дея ҳисоблашар экан. Бундан ташқари ўша куни мандарин тилида "сени севаман" қабилида ҳам янграр экан.

Никоҳдан ўтишни истовчилар сони кўп бўлгани учун ўша куни расмийлар қўшимча ходимларни ҳам ишга чиқарганлар.

Бугун ҳам "мен сени абадий севаман" тарзида янгргани учун мамлакат бўйлаб фуқаролик ҳолатларини қайд этиш идораларига яна ёшлар оқиб кела бошлашаган.

Хитойда сонлар маъносига катта эътибор қаратилади. Масалан, "фаровонлик" маъносини берувчи 8 сони ўта муҳим ҳисобланади.

Пекин Олимпиадаси 2008 йилнинг 8 август куни бошланганди.

Ўша куни ҳам мамлакат бўйлаб никоҳлар сони ошгани кузатилган.

Таркибида 8 сони бўлган телефон рақамлари ва машина номерлари нархлари жуда қиммат.

Лекин 4 рақами мандарин тилида "ўлим" сўзига монанд бўлгани учун бахтсиз рақам ҳисобланди.

Шунинг учун Хитойдаги аксар кўп қаватли биноларда 4- ёда 14- қаватлар қайд этилмайди.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.