BBC navigation

Толиблар томонидан отилган Малола Юсуфзай шифохондан чиқди

Сўнгги янгиланиш 4 январ 2013 - 10:20 GMT

Қизлар учун таълим-тарбия йўлида фаол бўлгани учун Толиблар томонидан нишонга олинган 15 ёшли Малола Юсуфзайга шифохонани тарк этишга рухсат берилди.

Малола ўтган октябр ойида Покистоннинг Шимолий Вазиристон ҳудудида юз берган ҳужумда бошидан жиддий жароҳатланган Малола Британиянинг Бирменгем шаҳридаги касалхонага олиб келинганди.

Эндиликда у оиласи вақтинча жойлаштирилган уйда реабилитацион жараёнларни давом эттириши айтилган.

Шифокорлар кейинчалик унинг бош чаноғини қайта тиклаш учун яна бир жарроҳлик амалиёти ўтказишни режаламоқдалар.

Шифокрларниннг айишларича, ўқ Малоланинг миясини четлаб ўтиб, чап кўзининг шундоққина орқасида тўхтаб қолганди.

Ўтган бир неча ҳафта мобайнида у ота-онаси ва икки укаси билан қисқа вақт бирга бўлиш учун шифохонадан чиқиб келишига рухсат берилганди.

Ҳозирда у келгуси амалиётган қадар ўз оиласи бағрида бўлиши айтилмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.