BBC navigation

Саудия: 90 яшар чол 15 яшар қизга уйланган

Сўнгги янгиланиш 8 январ 2013 - 10:08 GMT

Ёш қизларни кекса чолларга узатиш Саудия Арабистонида кенг тарқаган одат

Ўспирин келинчак илк кечадан шу даражада қўрққанки, у хобхона эшигини ичкаридан қулфлаб, 90 яшар куёв тўрани киритмаган.

Ниҳоят иложини қилиб, ота-онасиникига қочиб кетган. Ёш қиз 90 яшар эри билан яшашни истамаётир.

Бироқ 17 минг доллар қалин берган куёв қочиб кетган ёш хотинини маҳкамага тортмоқчи ва берган қалин пулини қайтариб олиш ниятида.

Айни воқеа одатда анъаналарга қарши чиқилмайдиган Саудия жамиятида ғазабнок фикрларни уйғотаяпти.

Кўпчилик ижтимоий мулоқот тармоқларида фикр қолдириб, мазкур никоҳ ёш болага тажовуз, яъни педофилия ва ё ҳатто инсон савдосига тенг амал бўлган, деб аташмоқда.

Қиролликда ҳали 14 ёшга ҳам етмаган минглаб қизлар кекса, аммо бадавлат одамларга узатилади. Ёпиқ жамиятда бу борада матбуотда очиқ гапирилмайди, аммо сўнгги пайтлари мазкур одатга қарши фикрлар ижтимоий тармоқларда кўп ёзилмоқда.

Эндиликда эса мамлакат раҳбарияти қизларнинг турмушга чиқиш ёшини қайта кўриб чиқмоқчи.

Аммо қиз бола ҳайз кўришни бошласа бўлди, уни эрга беравериш мумкин, деган қарашдаги тоифалар мавқеи ҳам бу мамлакатда анча баланд.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.