BBC navigation

АҚШ дрони Ўзбек ва Покистон жангариларини ўлдирган

Сўнгги янгиланиш 8 январ 2013 - 11:49 GMT

Учувчисиз дронлар жангариларни нишонга олса-да, юзлаб бегуноҳ покистонликларни ҳам ҳалок қилмоқда

Америкаликлар Шимолий Вазиристоннинг Мир Али шаҳарчасидаги жангарилар бошпана топган иккита бинони нишонга олганлар.

Маҳаллий расмийлар қурбон бўлган одамлар ўзбек ва покистонлик жангчилар эканини айтишган.

Аммо ўзбекистонлик жангариларнинг исми. айнан қайси гуруҳ аъзоси бўлгани ва ё мавқеи борасида тафсилотлар ҳали эълон қилингани йўқ.

Шимолий Вазиристон ҳам Покистон, ҳам Афғонистон ҳудудларида исёнкорлик ҳужумларини уюштираётган Толибон бошпана топган минтақадир.

Ўтган ҳафта Толибоннинг юқори мансабли мулозими Мулло Назир ҳам АҚШ дрони ҳужумида ҳалок бўлганди.

Мулло Назир бу ҳудудлардаги Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жангариларига қарши қўмондонлардан эди. Марҳум жангари қўмондон Вазиристон шимолидаги ўзбек, чечен, араб ва бошқа хорижий жангариларни сиқиб чиқаришга интилган.

Шу дам олиш кунлари эса бу ерда жангариларни тайёрловчи махсус жамлоқ-марказ ҳам яксон қилинган.

Аммо АҚШнинг дрон ҳужумлари Вашингтон ва Исломобод ўртасидаги муносабатларга соя солмоқда.

Покистонга кўра, дрон учоқлари уларнинг суверенитетига дахл қилмоқда ва бегуноҳ тинч фуқаролар ҳам ҳалок бўлишаяпти.

Жангариларга қаратилган бу каби дрон ҳужумларида юзлаб бегуноҳ покистонликлар ҳам ҳалок бўлишмоқда. Бу Покистон жамиятида кўпчиликни ғазаблантирмоқда.

Покистон ҳукумати оғизда АҚШдан бу каби ҳужумларни тўхтатишни талаб қилади. Лекин таҳлилчиларга кўра, ҳукумати аслида махфий равишда бу каби ҳужумларга изн бериб қўйибди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.