BBC navigation

Афғонистон Жосуслик Хизмати биноси нишонга олинди

Сўнгги янгиланиш 16 январ 2013 - 15:38 GMT
Нишонга олинган ҳудуд ҳар доим одамлар билан гавжум бўлади

Нишонга олинган ҳудуд ҳар доим одамлар билан гавжум бўлади

Кобул расмийларининг Би-би-сига маълум қилишларича, худкуш ҳужумчилар Афғонистон Миллий Жосуслик Хизматига тегишли бинони нишонга олишган.

Ҳужум чоғи 6 ҳужумчи ва Афғонистон хавфсизлик хизмати ходими ўлдирилган.

Камида 17 киши жароҳатланган.

Полициянинг билдиришича, кичик автобусда жойланган портловчи воситалар ишга солинган.

Бироқ, айтилишича, яна бир машинага қўйилган бомба зарарсизлантирилган.

Кобулда қатор юқори даражали ҳужумларни уюштириб келаётган Толибон бугунги худкушлик амалиёти масъулиятини ҳам зиммасига олган.

Би-би-си мухбири Билол Сарварийга кўра, нишонга олинган ҳудуд ҳар доим паспорт ва кимликни тасдиқловчи ҳужжатлар олиш учун келадиган одамлар билан гавжум бўлади.

Жосуслик Хизмати бошлиғи Генерал Зоҳир Зоҳир ҳозир вазият назорат остида экани ва тозалаш амалиёти якунланганини маълум қилган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.