BBC navigation

Туркия Бош вазири 8 яшар жажжи 'журналист'га интервю берди

Сўнгги янгиланиш 17 январ 2013 - 12:54 GMT
Сурат mk-turkey.ru сайтидан олинди

Ҳале: 'Фарзандларингиз нечта, Тойиб амаки?'

Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўған учун журналистлар билан мулоқот - деярли ҳар ой кун тартибида турадиган масалалардан бири.

Бу гал Бош вазирдан интервю олган "журналист"нинг ёши саккизда ва бу унинг уй вазифаси экан.

Анқарадаги мактабларнинг бирида таҳсил оладиган иккинчи синф ўқувчиси Ҳале Ханчеркиран Бош вазир билан парламент йиғинидан аввал учрашиб, ундан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради.

Уй вазифаси "Сиёсатчи билан интервю" деб номланган эди ва Эрдўғон жаноблари бу таклифни қабул қилди.

"Фарзандларингиз нечта, Тойиб амаки?"

Қизалоқнинг бу биринчи саволига Эрдўғон жаноблари: "Икки ўғил ва икки қизнинг отасиман", деб жавоб берди.

Шундан кейин, Ҳале: "Бош вазир бўлиш осонми", деб сўради.

Бош вазирлик муҳим ва маъсулиятли вазифа эканини айтаркан, Эрдўғон жаноблари бу билан ватан ва халққа хизмат қилиш ҳам шарафлигини таъкидлади.

Қизалоқни яна қизиқтиргани шунча маъсулиятли иш билан ҳам нима учун Эрдўғон жаноблари "чарчаб қолмаслиги" билан боғлиқ савол эди.

Бош вазир бирор зарарли одати йўқлиги, ичмаслиги ва чекмаслигини айтди. Ўз ишидан ортмаслигини ҳам эътироф этди.

Ҳале Бош вазирнинг шунча ишу ташвишдан ортиб фарзандларга қандай вақт ажрата олиши билан қизиқди.

Бош вазир болаларидан уч нафари ўз оиласига эга экани, ҳозир унинг ҳатто уч нафар набираси ҳам борлигини маълум қилди.

Саккиз яшар ёш "журналист" суҳбатдан кейин Бош вазирдан қўғирчоқ совға олди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.