BBC navigation

'Мемориал' маркази Марказий Осиё дастури раҳбарига ўлдириш билан таҳдид қилинган

Сўнгги янгиланиш 19 январ 2013 - 10:34 GMT

Электрон хатлар битта IP-манзилдан Виталий Пономарёвга юборилган.

Москвадаги "Мемориал" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказининг Марказий Осиё дастури раҳбари Виталий Пономарёв айтишича, у ўлим таҳдиди битилган электрон мактублар олган.

Виталий Пономарёв минтақа мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистонда диний эътиқоди учун тутқун этилган инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилаётгани, Қирғизистондаги 2010 йил ёзидаги хунрезликлар ҳақидаги ҳисоботлар муаллифи ҳисобланади.

"Мемориал" марказининг охирги ҳисоботи Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати ходимларининг Россия ҳудудида ноқонуний амалларга қўл урганлари ҳақидаги танқидий чиқиши бўлган.

Россиядаги нуфузли инсон ҳақлари маркази ўз ходимига таҳдидлар бўлгани ҳақида баёнот тарқатган.

Унда айтилишича, Виталий Пономарёвнинг электрон почтасига рус ва ўзбек тилларида ёзилган пўписали мактублар келиб тушган.

Электрон хатларнинг уч турли манзилдан икки дақиқа танаффус билан жўнатилгани хабар қилинади.

Бу хатларда агар Виталий Пономарёв Қирғизистоннинг жанубига борадиган бўлса ўлдирилиши, Москва шаҳрида унинг оиласи аъзолари ўлдирилиши таҳдид қилинган.

"Мемориал" электрон мактубларнинг IP-адресини аниқлашга муваффақ бўлган, марказдан хабар қилишларича, электрон хатлар битта IP-манзилдан Виталий Пономарёвга юборилган.

Москвадаги Ўзбек тили мутахассисларига кўра, Пономарёвга Ўзбек тилида ёзилган мактуб Тошкент шевасида ёзилган.

"Мемориал"га кўра, афтидан бу таҳдид марказнинг Ўзбек миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг Россиядан Ўзбекистон фуқароларини ўғирлаб кетишлари, Москвада ҳибсда сақланган ўзбекистонликларга мамлакатга олиб кетиш ва қийноқларга солишдек қонунга зид ҳаракатлари ҳақидаги ҳисоботга жавоб бўлган.

"Мемориал" инсон ҳақлари маркази ўз ходимига таҳдидлар юзасидан Россия Федерал Хавфсизлик хизмати ва Москва шаҳри прокуратурасига мурожаат қилган ҳамда тергов ўтказиб, айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази бундан олдин ҳам ўз ходимларига таҳдид ва ҳужумлар бўлганини эслатади.

2011 йил 6 июнида Москва шаҳридаги уйи остонасида "Мемориал"нинг Марказий Осиё бўйича дастури ходими Баҳром Ҳамроев номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилган эди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.