BBC navigation

Gozy вирусини ишлатганликда айбланаётган россиялик 95 йилга қамалиши мумкин

Сўнгги янгиланиш 24 январ 2013 - 10:08 GMT

Gozy вируси бутун дунёдаги компьютерларга зарар етказгани айтилади.

АҚШда "ҳозирги компьютер тизимида энг хавфлилардан" Gozy вирусини яратганликда айбланган россиялик хакер ўзининг айбини тан олган.

Россиялик 25 ёшли Никита Кузминнинг айби маҳкамада исботланса, унга Америка қонунларига биноан 95 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Нью Йоркдаги Жанубий округ прокуратураси сайти хабарига кўра, бу ишга яна икки киши алоқадор кўрилмоқда: булар 27 ёшли латвиялик Денис Каловскис ва 28 ёшли руминиялик Михай Паунеску деган шахслардир.

Улар ишлаб чиққан вирус етказган зарар 50 миллион долларни ташкил қилиб, бутун дунёдаги компьютерларни зарарлаган.

АҚШнинг ўзида 40 мингга яқин компьютерлар, жумладан кўпгина НАСА электрон машиналари ҳам ишдан чиққани айтилади.

Хакерларнинг амали ва программасидан ўн минглаб одамлар зарар кўргани маълум бўлган.

Америка прокуратураси келтиришича, Gozy вируси ёрдамида, айбланувчилар банк маълумотларига кириш имконини қўлга киритганлар ва нафақат алоҳида фойдаланувчилар ва юридик шахсларнинг ҳисобларидаги пулларни, балки ҳукумат идораларидан ҳам катта маблағни ўмарганлар.

Бу ишга асосий масъул Никита Кузмин вирус устидаги ишларини 2005 йилда ҳали Россияда яшаб юрганида бошлаган.

Программалаштирувчи Каловскис вирусни амалга тадбиқ қилиш билан шуғулланган, Паунеску эса уни кенг миқёсда тарқатган.

Россиялик Никита Кузмин айни пайтда Нью Йоркдаги қамоқхонада сақланмоқда. Америка прокуратураси унинг ёрдамчиларини Латвия ва Руминиядан экстрадиция қилиниши учун ҳаракатни бошлашган.

Кузминга нисбатан илгари сурилган айбловга кўра, унга бир умрлик қамоқ жазоси хавф солмоқда. Бироқ Кузмин тергов ходимлари билан фаол алоқа қилаётгани учун бу муддатни бироз қисқартириш мумкинлиги ҳам айтилмоқда.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.