BBC navigation

Ироқда содир этилган портлашда ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган

Сўнгги янгиланиш 3 феврал 2013 - 10:15 GMT

Портлашлар полиция идораси атрофидаги биноларни қаттиқ шикастлаган.

Ироқ расмийлари хабар қилишларича, жангариларнинг Қиркук шаҳридаги полиция қароргоҳини босиб олишга ҳаракатлари оқибатида камида 30 инсон ҳалок бўлган.

Полиция кийимини кийган, қўлларида автоматлар ва гранаталар бўлган ҳамда худкушлик белбоғларини тақиб олган жангарилар полиция қароргоҳига эрталабки гавжум пайтда ҳужум қилганлар.

Дарвоза олдида илк портлаш юз берганидан кейин жангарилар бино ичига киришга уринганлари хабар қилинган.

Қиркук полициясига кўра, гранаталар улоқтириб ичкарига киришга уринган қуроллилар ўлдирилганлар.

Портлашлар полиция идораси атрофидаги биноларни қаттиқ шикастлаган.

Камида 70 киши яраланган.

Шаҳар марказида траснпорт қатнови тўхтатилган, яқин атрофдаги биноларда ишлайдиганлар эвакуация қилинганлар.

Мухбирларга кўра, Ироқдаги сўнгги зўравонликларда «Ал-Қоида”га алоқадор сунний жангарилар айбланмоқда, бироқ охирги кунларда мамлакатда нисбатан осойишталик кузатилаётган эди.

Қиркук Ироқ шимолидаги Курдистон мухторияти маркази ҳисобланади.

Бу ҳудудлар нефтга бой бўлгани ҳамда ерга эгалик ҳуқуқи масалалари боис Қиркукдагилар ва Ироқнинг расмий ҳукумати ўртасида қаттиқ баҳслар кечмоқда.

Бу ернинг аҳолисининг аксарини араблар, курдлар ва туркманлар ташкил этади.

Курдистон курдлари бу ўлка мухториятини янада кенгайтириш, янада кўпроқ мустақил бўлишни истайдилар, бироқ араблар ва туркманлар ўлканинг Бағдоддан бошқариладиган ҳозирги мақоми сақланиб қолиши, бирор бир ўзгартириш ясалмаслиги тарафдорилар.

Мухбирларга кўра, жангарилар кўпинча Ироқ ва Курд хавфсизлик кучлари ўртасидаги зиддиятлардан фойдаланадилар, Қиркукда кўп сонли инсонлар ўлимига сабаб бўладиган ҳужумлар уюштирадилар.

Икки ҳафта олдин ҳам шаҳардаги Курд Демократик партияси биносида худкушлик ҳужуми уюштирилган, 10 инсон ҳалок бўлган эди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.