BBC navigation

Афғонистон ва Покистон раҳбарлари Британияда учрашмоқдалар

Сўнгги янгиланиш 3 феврал 2013 - 11:34 GMT

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги ўзаро ишончсизликни бартараф қилиш барқарорликни таъминлашда муҳим саналади.

Улар халқаро кучлар Афғонистонни тарк этганидан кейин Толибон исёнчилигининг қандай қилиб олдини олиш масаласини муҳокама этадилар. Бу учрашувга мезбонлик қилаётган Британ расмийлари асосий эътибор Толибон билан Афғон расмийлари ўртасидаги тинчлик музокараларига, бу саъй-ҳаракатларни Покистон ва бошқа мамлакатлар қанчалар дастаклашига қаратилади.

Музокараларда шунингдек биринчи марта Афғонистон ва Покистон армия ва хавфсизлик хизмати масъуллари қатнашиши кутилмоқда. Расмийларга кўра, бу ярашувда олдинда турган баъзи нозик масалаларни ечишда кўмаклашади.

Ўтган йилдан буён учинчи марта ташкил қилинаётган уч томонлама саммитдан кўзланган мақсад минтақа барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи икки мамлакат ҳамкорлигини яхшилашдир.

НАТО кучлари Афғонистондан 2014 йил чиқиб кетиши режалаштирилган.

Халқаро кучларнинг чиқиб кетиш муддати яқинлашган сари минтақадаги барқарорлик масаласи Афғонистон каби Покистонни ҳам хавотирга солиши табиий.

Жаноб Кэмероннинг Лондон шимолидаги расмий қароргоҳида ташкил қилинадиган кечки овқат пайти президентлар билан кенгайтирилган музокаралар бўлиб ўтади.

"Бу уч томонлама жараён толибларга тинч сиёсий музокараларда иштирок этишининг айни пайти эканлигини эслатади",- дейилади Британия ҳукумати берган мурожаатда.

Афғон хавфсизлик кучлари 2014 йилдан сўнг назоратни ўз зиммасига олиши кутилади.

Бунда Афғонистон ва Покистон ўртасидаги ўзаро ишончсизликни бартараф қилиш муҳим саволлардан бири бўлиб қолмоқда.

Афғон ҳукумати Покистон гаровга олган қатор толибларни озод этилишини сўраган.

Шунингдек, Ҳомид Карзай Афғон толиблари раҳбарларидан мулла Биродарнинг озод этилиши нуфузли қўмондон расмий Кобул билан толиблар ўртасида музокараларда ижобий ёрдам бериши мумкинлигидан умид қилади.

Айни пайтда жаноб Карзай Би-би-сига афғон халқи тинчлик учун ташаббусни ўз қўлига олиши лозимлигини айтган.

"Шўравийлар ҳам, мужоҳидлар ҳам мамлакатга тинчлик олиб келолмади. Агар биз бу сафар ҳам ташаббусни ўз қўлимизга олмас эканмиз, барқарорлик ва хавфсизликка эриша олмаймиз", деган Карзай жаноблари.

Олдинги уч томонлама учрашувлар Кобул ва Нью-Йоркда бўлиб ўтган эди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.