BBC navigation

Қозоқ-Ўзбек чегарасида Қозоғистон фуқароси яраланган

Сўнгги янгиланиш 4 феврал 2013 - 16:40 GMT

Ўзбек-Қозоқ чегарасидан қариндош-уруғларини кўриш учун одамлар кўп ўтишади.

Қозоғистон фуқароси Ўзбекистон билан чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтаётганда жароҳат олган.

Ўзбек чегарачилари ҳеч қаерда ишламайдиган 27 ёшли қозоғистонликни ўқотар қуролдан отган.

Қозоғистон томони ҳодисани ўргана бошлаган.

Исми шарифи айтилмаётган 27 ёшли сариоғочлик турғун Зах канали орқали чегарани кесиб ўтаётганда ўзбекистонлик чегарачилар томонидан отилган.

“Сариоғоч туман шифохонасига 1986 йилда туғилган маҳаллий фуқаро келтирилди. У бел қисмидан қуролдан жароҳат олган. Воқеа жойига Сариоғоч ички ишлар бошқармаси тезкор тергов гуруҳи ва чегара қўшинлари ходимлари етиб боришди”, - дейди Жанубий Қозоғистон Ички ишлар департаменти матбуот котиби Салтанат Қоракўзова.

Ҳеч қаерда ишламайдиган Қозоғистон фуқаросининнг нима мақсадда чегарани кесиб ўтгани номаълум.

Айни дамда ушбу ҳодисага алоқадор барча жиҳатлар ўрганилиб, Қозоғистон ички ишлар вазирлиги Жанубий Қозоғистон минтақаси ҳарбий тергов бошқармасига юборилган.

Кузатувчилар чегаранинг Тошкент вилояти атрофидан ноқонуний кесиб ўтувчиларнинг кўпчилиги қариндош-уруғларини кўриш учун ўтадиган қозоғистонликлар бўлишини айтишади.

Қозоғистонда хорижга чиқиш паспортини олмаган ёшлар чегарани айланма йўллар орқали ўтишга ҳаракат қилади.

Ўзбекистон томонидан эса ишлаш учун келаётган меҳнат муҳожирлари чегарани ноқонуний кесиб ўтишга ҳаракат қиладилар.

Икки давлат ўртасида шов-шувга сабаб бўлган чегарани бузиб ўтиш ҳодисаси 2009 йили юз берган.

Ўшанда 27 қозоғистонлик Ўзбекистон чегарасини ноқонуний бузиб ўтиш ва газ қувурларини ўғирлашда айбланиб Нукус шаҳрида маҳкамага тортилган эди.

Прокурор қонунбузарларга 16 йилгача қамоқ жазосини сўраган.

Айбланувчилар эса билмаган ҳолда чегарани бузиб ўтганлигини ва ўғрилик қилмаганини айтишган.

Ўзбекистон маҳкамаси уларни айбдор деб топди ва ҳар бир қонун бузувчисини бир неча миллион сўм жаримага тортиб Қозоғистонга чиқариб юборишга қарор чиқарди.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.