BBC navigation

Бахтсиз болалик юрак касаллигига омил бўлиши мумкин

Сўнгги янгиланиш 5 феврал 2013 - 15:26 GMT

Сўзамол, диққатини яхшироқ жамлай оладиган болаларда бу хавф камроқ, дейилади.

Болаликдаги руҳий беқарорлик кейинчалик юрак хасталикларига етаклаши мумкин.

Янги тадқиқот хулосасига кўра, мазкур ҳолат, айниқса, аёллар кўпроқ кузатилиши мумкин экан.

Айтилишича, 7 ёшлик пайтдаги тушкунликка мойиллик умрнинг кейинги босқичларида юрак қон-томир касалликларига чалиниш хавфини сезиларли даражада оширади.

Сўзамол, диққатини яхшироқ жамлай оладиган болаларда бу хавф камроқ, дейилади.

Аммо, Қўшма Штатлар тадқиқотчиларига кўра, бахтсиз болалик ва юрак касалликлари ўртасидаги алоқани яхшироқ тушуниш учун ҳали яна кўпроқ иш олиб бориш лозим.

Тадқиқот 377 нафар катта ёшлилар устидан олиб борилган. Бу одамлар болаликларида ҳам худди шу тадқиқотда иштирок этишган.

7 ёшлик пайти улардаги руҳий кечинмаларини кузатиш учун бир неча бор синов ўтказилган.

Ўша пайтдаги синов натижалари билан ҳозир 40 ёшлар атрофида бўлган одамларнинг юрак қон-томир хасталикларига чалиниш хавфи даражаси солиштирилган.

Юрак хасталикларига инсон ҳаёти давомида дуч келадиган бошқа омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Аммо, тадқиқотчиларга кўра, 7 ёшлик пайтда руҳий беқарорликни бошидан кечирган ўрта ёшли аёлларнинг юрак қон-томир касалликларига чалиниш хавфи 31 фоизга катта бўлар экан.

Эркакларда эса, бу хавф 17 фоизни ташкил қилади, дея хулоса қилинган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.