BBC navigation

Ахмадинежод фазога чиқадиган биринчи эронлик бўлиши мумкин

Сўнгги янгиланиш 5 феврал 2013 - 14:10 GMT

Маймун-фазогир ўтган ҳафтада Ерга муваффақиятли қайтиб тушган эди.

Президент Маҳмуд Аҳмадинежод Эрон фазо лойиҳаси доирасида парвоз қилувчи биринчи эронлик бўлиш таклифини қилган.

"Мен мамлакатимиз олимлари олиб бораётган лойиҳалар ҳаққи ўзини қурбон қилиб фазога йўл оладиган биринчи эронлик бўлишга тайёрман",- деб келтиради жаноб Аҳмадинежотнинг сўзларини мамлакат оммавий ахборот воситалари.

Ўтган ҳафтада Эрон ичида маймун бўлган ракета-ташувчи муваффақиятли тарзда ерга қўнганини маълум қилган эди.

"Пишгам" ракетаси маймун билан бирга 120 км масофага кўтарилган ва Ерга омадли қайтиб тушган.

Ғарб давлатлари Эрон ўзининг фазо лойиҳаси орқали узоқ масофага учувчи баллистик ракета яратаётганидан хавотирларини билдириб келишади.

Уларга кўра, бундай ракеталарга атом бомбалари ўрнатилиши мумкин.

Расмий Теҳрон уларнинг бу даъволарини рад қилиб, ядро лойиҳаси бутунлай тинчлик мақсадида эканлигини таъкидлайди.

2010 йилда Президент Маҳмуд Аҳмадинежод Эрон 2019 йилда фазога ўзининг бошқариладиган кемасини олиб чиқишини билдирган.

Маймун- фазогир билан учрашув

Президент Ахмадинежод ўзининг фазога чиқиш режалари билан Миллий фазо технологиялари куни муносабати эронлик олимлар олдида қилган чиқишида ўртоқлашган.

Президентнинг веб-саҳифаси душанба куни Аҳмадинежоднинг фазодан қайтиб тушган маймун билан учрашгандаги суратини босган.

Америка сенатори Жон Маккейн Твиттердаги саҳифасида"Аҳмадинежод фазога парвоз қилмоқчи биринчи эронлик бўлмоқчи. Ўтган ҳафтада аллақачон у ерда бўлиб қайтмаганмиди?" деб киноя қолдиради.

Жаноб Маккейннинг гапи Твиттерда кўп сонли норозилик фикрларига сабаб бўлиб, уни ирқчиликда айблашган.

Бунга жавобан жаноб Маккейн "бу шунчаки ҳазил эди" деб қутулади.

Президент иштирокида шунингдек, Эрон олимлари томонидан лойиҳалаштириб яратилган "Зуҳра" ва "Наҳид" сунъий йўлдошларининг тақдимот маросими ўтказилади.

2010 йилда Эрон бортида сичқон, тошбақа ва чувалчанг бўлган ракета парвозини муваффақиятли амалга оширган. Бироқ 2011 йилда маймун билан учирилган ракета парвози омадсиз якунланди.

2009 йилда Эрон ўзида ишлаб чиқарилган Ернинг сунъий йўлдошини фазога учирган эди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.