BBC navigation

Хитой мулозимларнинг дабдабали ҳаёт тарзига қарши кампания уюштирмоқда

Сўнгги янгиланиш 8 феврал 2013 - 14:37 GMT

Шанхайда жойлашган меҳмонхоналар саноатининг уюшмаси, тасаввурингизда, жуда анъанавий ташкилотдек кўриниши мумкин.

Уюшмага шахарнинг қудратли элитасига хизмат кўрсатишга тайёр бўлган элликдан ортиқ беш юлдузли хашаматли отеллар киради.

Ташкилот президенти Хунг Тиемин меҳмонхоналарнинг бирига эгалик қилади ва Хитой Коммунистик партиясининг аъзоси. Одатда сир бой беришдан бош тортган бу тадбиркор ўзининг хаддан ташқари пул сочаётган қудратли мижозларини танқид остига олади.

"Бу ақл бовар қилмайдиган холат",- дейди у, Шанхай элитасининг зиёфат қилиш одатларини назарда тутиб.

"Банкетларда одатда 10дан ортиқ таом тарқатилади, хозирги кунда бу нормага айланган, лекин баъзилар бундан ортиқ хаттоки 15 ёда 20 таомларни таёрлашни талаб қилишади".

"Бир жойда таомларнинг ҳаддан кўплиги туфайли уларни дастурхонда уч қават қилиб тахлаб қўйишган".

У нафақат тановул қилинаётган таомларнинг сон-саноқсизлигини, балки уларнинг нозик ва юқори сифатини ҳам танқид қилади.

"Банкетларда акула гўштидан шўрва, "қуш уяси" деган таом, бошқа антиқа ва қимматбаҳо таомлар халқ маблағлари эвазига молияланади".

Спиртли ичимликларнинг нархи эса , гоҳида, тановул этилаётган овқатларнинг нархларидан баландроқ.

Ҳукумат расмийлари оддий фуқароларнинг пулларига бўккунча еб, зиёфат уюштиришлари ҳақида бир неча ой муқаддам бу каби мулозимдан эшитишни тасаввур қилиб бўлмас эди.

Бироқ Хитойда янги ўзгаришлар кириб келиши, халқ хизматкорлари, деб аталган шаҳар мулозимларининг ҳаддан ортиқ исрофгарчиликка берилишларини танқид қилиш коммунистлар партияси сафларида сиёсий модага айланган.

Хитой компартиясининг янги рахбари Ци Жиннпинг бу ҳаракатларни бошлаб берган. Ўтган ноябр ойида қудратга келган янги раҳбарият тақиқлар руйхатини ошкор қилган.

Зиёфатларга халқ маблағлари ишлатилмаслиги, расмий даражада мулозимлар бири бирига совға тақдим этмасликлари ва байрам кунлари расмийлар давлат машиналардан фойдаланилмасликлари кераклиги қайд этилган.

Тақиқлар ўз-ўзидан чиқмаган. Хитойда осмонга етган коррупция ҳамда мулозимларнинг ўз мақомини суистеъмол қилиш даражаси одамларни шу даражада ғазаблантирганки, Хитой компартияси уни ўзига хавф сифатида кўриб, очиқдан- очиқ тан олмоқда.

Лекин, албатта, ўтмишда ҳам бундай танқидлар янграганди. Собиқ раҳбар Ху Жинтао ва ундан олдин Дзянг Дземин ҳам партияга коррупция қандай хавф солаётгани борасида бир неча бор огоҳлантиргандилар.

Лекин бу галги кампанияда Хитойнинг қадимги мақолини келтириб, "бўрон ортидан қаттиқ ёмғир ёғар экан" деб айтиш мумкин.

Агар жорий этилаётган иқтисодий чора тадбирларни назарда тутилса, тақиқлар амалга ошаётганини кўриш мумкин.

Хунг Тиеминнинг менга айтишича, "Мен эгалик қилаётган ҳашаматли меҳмонхоналарга бу бевосита таъсир қилмоқда. Янги тақиқ этилган чора тадбирлар матбуотда нашр қилинган кунидаёқ банкет ёки зиёфат ўтказиш буюртмалари ўттиз фоизга камайган".

"Ҳукумат расмийлари халқнинг пулларига бўккунча еб, зиёфат уюштиришлари ҳақида гапиришни илгари тасаввур қилиб бўлмас эди".

Акцияларнинг нархи тушиши

Ва бу гал ҳам юқори минбардан янграган огоҳлантирув хитоблари қуруқ сўз бўлмагани ва одамлар уларни жиддий қабул қилаётганлари белгиларини кўриш мумкин.

Армия генералларининг спиртли ичимликларга тўла зиёфатларни ўтказишга қуйилган тақиқ баъзи қимматбаҳо алкогол ичимликларнинг нархлари кескин тушиб кетишига олиб келган.

Хитой бўйлаб гул сотиш бозорлари ҳам катта зиён кўрмоқда. Гулчилардан бири менга айтишича , расмий маросимларда гуллар билан безатиш тақиқлаб қўйилгани боис уларнинг даромади эллик фоизга тушган.

Бу эса янги раҳбарият учун катта хавф туғдириши мумкин. Коррупцияга қарши кураш қанчалик шиддат билан ўтказилиб, мулозимлар танқид қилинса, шунча кўп одамлар жамиятда порахўрлик қандай чуқур илдиз ортганидан тасаввурга эга бўлишади. Ва бу компартияни хавф остига қўйиши мумкин.

Хунг жанобларининг менга айтишича, ҳашаматли меҳмонхоналар саноати халқ пулларидан молиялангани ва шу қадар кенг ёйилгани - бутун олди- берди бозорига салбий таъсир кўрсатган. Гап шундаки, беш юлдузли меҳмонхоналар айнан мазкур маблағлар эвазига режалаштирилиб, қурилган.

Эҳтимол, бу каби ҳаракатлар ёйилиб кетиб, интернет воситасида порахўрликка ботган мулозимлар ошкор этилса, раҳбарият бундан фойда кўриши мумкин. Яъни мазкур кампания ҳақиқий ислоҳотларни назарда тутмаяпти, улар партиянинг омон қолиши учун амалга оширилмоқда.

Агар кимки шубҳаланса, улар Цзи Жинпингнинг хукумат тепасига келганидан сўнг қилган маърузасидан яқинда ошкор бўлган изоҳларни ўқиши керак.

Кўринишича, янги раҳбар Совет Иттифоқи парчаланиб кетгани борасида афсусланиб гапириб, Ғарб қадриятларини Хитой ҳеч қачон қабул қилмайди, деб огоҳлантирган.

Янги тузулган ҳукуматнинг кампанияси ортида ётган сабаблар қандай бўлишидан қатъий назар, кўп одамлар бу ҳаракатлар узоқ муддат давомида амал қилади дея умид қилишади.

Хитой учун куррупция сиёсий ва ижтимоий хавф бўлиб, иқтисодга ҳам таъсир қилмоқда.

"Яқин келажакда бу кампания даромадларни тушириши мумкин, дейди Хитой уюшмасининг рахбари, бироқ узоқ келажакда , меҳмонхоналар ўз бизнесини бошқа йўлда шакллантириб, халқ пулига умид боғламасликларига мажбур бўлишади".

"Биз маҳаллий хусусий бозорга ўз хизматларимизни қандай кўрсатишни ўзгартиришимиз керак, ва бундан ташқари чет эллик сайёҳлар ҳамда меҳмонларни жалб этишимиз керак, ва биз буни уддалай оламиз деган умиддаман".

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.