BBC navigation

Ироқдаги портлаш инсонлар умрига зомин бўлган

Сўнгги янгиланиш 8 феврал 2013 - 09:43 GMT

Маҳаллий расмийларга кўра, Бағдод ва Шомали шаҳрида содир этилган бир неча портлашлар оқибатида камида йигирма инсон ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ киши тан жароҳати олган.

Гувоҳларнинг айтишича, портлашлар иккала шаҳарнинг ҳам шиалар яшайдиган ҳудудларида рўй берган.

Пойтахт Бағдодда портловчи восита Казимия туманидаги уй ҳайвонлари сотиладиган бозорда ишга солиниши натижасида 16 одам нобуд бўлган.

Ҳужумдан бир соат ўтиб, Боғдоддан 100 километр масофадаги Ҳилла туманида юз берган портлаш яна 10 инсоннинг ёстиғини қуритган.

Шомалида ҳам гавжум марказий бозор ва шаҳар четидаги аҳоли маскани нишонга олинади.

Ироқда охирги пайтларда содир этилаётган қатор портлашларда Ал-Қоида тармоғи масъул кўрилмоқда.

Жума куни Ҳилладаги бекатда автомобил портлашида камида 10 киши ўлдирилган, 40га яқин одам ярадор этилганди. Бироқ бу портлашни ҳеч бир гуруҳ ўз бўйнига олмаган.

Ироқда шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликнинг ортиб бориши ҳам бундай ҳодисаларга сабаб бўлаётгани айтилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.