BBC navigation

Саудия Арабистони Масжидул Ҳарамнинг майдонини кенгайтирмоқчи

Сўнгги янгиланиш 9 феврал 2013 - 16:23 GMT

Саудия Арабистони ҳукумати Макка шаҳридаги Ал-Ҳарам масжидини янада кенгайтириш лойиҳасини амалга оширишга рухсат берган.

Иш жараёнида Каъбани тавоф қилиш майдони кенгайтирилиб, масжидларни олти қаватгача ошириш кўзда тутилади.

Шунингдек, совитгичлик марказий бино ва ўнлаб кўп қаватли меҳмонхоналар қурилиши бошланади.

Маълумотларга кўра, масжид қурилиши якунлангач, унда икки миллионгача намозхонлар фарз ибодатларини адо эта олишлари мумкин.

Янги масжид биносида кенгайтирилган ва қулай таҳорат хоналари бўлади, шунингдек янги ер ости йўллари ҳам қурилиши режалаштирилган.

Лойиҳага кўра, масжид олдида замонавий талабларга жавоб берадиган ҳавони тозаловчи марказ, электр станцияси ва сув тортиб чиқариш станциялари ҳам бўлиши керак.

Масжид майдони 2 миллион 750 минг квадрат метрни ташкил қилиши айтилмоқда.

Мусулмон дунёсидаги муқаддас масжид бўлган Ал-Ҳарамнинг ҳозирги кўринишдаги шакли XVII асрда Усмонийлар ҳукмронлиги остида барпо этилган.

Саудия Арабистони раҳбариятининг Масжидул-Ҳарамни қайта қуриш режаси Туркия томонидан хавотир билан кутиб олинди, Туркия расман мурожаат қилиб Саудияга ўз хавотирини изҳор этди.

Бироқ Саудия Арабистони сиёсатчиларининг айтишларича, улар сони тобора кўпайиб бораётган ҳожилар учун қулай шароит яратишни, издиҳому-тиқилинчлар олдини олишни исташади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.