BBC navigation

Америкага кучли қор бўрони ёпирилди

Сўнгги янгиланиш 9 феврал 2013 - 09:35 GMT

Нью Йорк, Массачусетс, Коннектикут, Род-Айленд ва Мэн штатларида "Немо" бўрони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Бу штатларнинг миллионлаб одамларига уйларини тарк этмаслик маслаҳати берилган.

Метеорологларнинг огоҳлантиришича, қор бўрони кейинги ўн йилликлардаги энг хавфлиси бўлиши мумкин.

Авиаширкатлар 4300 дан ортиқ парвозларни бекор қилган.

Одамлардан катта йўллардан иложи борича узоқроқ бўлишлари, ҳамда озиқ-овқат ва зарур маҳсулотларни ғамлаб, уйда ўтиришлари сўралмоқда.

Кўп штатларда дарахтлар қулаб тушгани ҳаракат хавфсизлигига таъсир қилган.

Қор бўрони ҳудуддаги 25 миллион одам ҳаётига таъсирини ўтказиши мумкинлиги огоҳлантирилган.

Айни пайтда Коннектикут, Массачусетс ва Род-Айлендда 330 мингдан ортиқ электр энергия узилиши қайд этилган.

Массачусетсдаги атом станциясини вақтинчалик тўхтатиб туришга қарор қилинган.

Канадаликлар ҳам қор бўрони ёпирилишига тайёланишмоқда. Онтариода аллақачон 200га яқин йўл транспорт ҳодисалари рўй бергани, уч одам ўлгани ҳақида хабарлар бор.

Метеорологлар қорбўрони натижасида 90 смгача қор тушиши хавфини билдиришган.

Нью Йорк ҳокими Майкл Блумберг йўлларга сепиш учун 250 минг тонна туз ва қор тозаловчи машиналар жалб қилинганини айтган.

Кўп жойларда бензин танқислиги кузатилган, маҳаллий расмийлар одамларни ваҳима қилмасликка чақирмоқда.

Ўтган йилнинг октябр ойида АҚШ шарқий қирғоқларига ёпирилган "Сэнди" тўфони оқибатида 100 га яқин инсон ҳалок бўлган эди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.