BBC navigation

Рим Папаси Бенедикт XVI истеъфо бермоқчи

Сўнгги янгиланиш 11 феврал 2013 - 11:46 GMT

Рим Папаси Бенедикт XVI саломатлиги туфайли шу йил 28 февралида Рим Католик черковининг олий руҳонийси лавозимидан истеъфо беришини маълум қилган.

Ватикандаги учрашув чоғи Рим Папаси истеъфоси ҳақидаги баёнотини лотин тилида эълон қилган.

"Франс Пресс" ахборот агентлигига Ватикан вакили Папаа истеъфоси ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.

Италиядаги ANSA ахборот агентлигининг Ватикан матбуот котибига таяниб хабар қилишича, Рим Папаси 28 февралдан истеъфога чиқади.

Рим Католик черкови тарихида бундан олдин Папа ўз ихтиёри билан 1415 йилда лавозимини тарк этган.

600 йил олдин Рим Папаси Григорий XII ўз ихтиёри билан папаликдан воз кечган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.