BBC navigation

Шимолий Корея атом қуролини синади

Сўнгги янгиланиш 12 феврал 2013 - 10:09 GMT

Шимолий Корея ер остида атом бомбаси портлатган

Қозоғистон сейсмологларининг маълум қилишларича, Шимолий Кореяда атом қуроли Гринвич вақти билан тунги 0257 (Тошкент вақти билан эрталаб соат 07дан 57 дақиқа ўтганда) ер остида синаб кўрилган.

Синов натижасида 4.9 балли зилзила содир бўлган.

Мухбирларга кўра, ушбу кичик ядровий каллакни узоққа учувчи ракеталарга ўрнатиш мумкин ва айни мамлакат ҳозир худди ана шундай имконият остонасида турибди.

Аммо Пхеньяннинг айни амали халқаро доирада танқидларга сабаб бўлмоқда. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ушбу синов БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорларини бузади, деб айтган.

АҚШ эса мазкур синовнинг оқибатлари яхши бўлмаслигидан огоҳлантирган эди. Айни дамда, Шимолий Кореянинг энг яқин иттифоқчиси бўлмиш Хитой ҳам ушбу синовни қоралаб чиқди.

Бироздан кейин Хавфсизлик Кенгаши шошилинч учрашув ўтказиб, айни масалани муҳокама қилади.

Аллақачон Британия, Франция, Жанубий Корея ҳамда Япония бу борада ўз хавотир ва норозиликларини изҳор этишган.

Бир ой олдин Шимолий Корея узоққа мўлжалланган ракеталарини синаб кўрганида ушбу мамлакатга қарши қўшимча жазо чоралари киритилган эди.

Шимолий Корея илгари 2006 ва 2009 йиллари ҳам ядровий қуролларини синаб кўрган эди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.