BBC navigation

2012 йилнинг энг яхши сурати эълон қилинди

Сўнгги янгиланиш 17 феврал 2013 - 18:20 GMT

Танловда 32 мамлакатдан 54 фотосуратчи иштирок этган.

World Press Photo 2012 фототанловининг ғолиби эълон қилинган.

2012 йилнинг энг яхши сурати деб Исроилнинг ҳаво ҳужуми оқибатида Ғазо бўлгасида ҳалок бўлган болаларнинг дафн маросимида олинган швециялик фотожурналистнинг сурати топилди.

Швецияда нашр этиладиган Dagens Nyheter рўзномасининг фотомухбири Пол Хансен ўзининг сурати 2012 йилнинг 20 ноябрида Ғазо шаҳрида олган.

Суратда целлофанга ўралган икки гўдак жасади ва орқада уларнинг отасининг майитини кўтариб масжидга йўл олган эркаклар туширилган.

Ҳаво ҳужуми оқибатида икки бола ва отаси ҳалок бўлган, онаси яраланган.

Жюри аъзоси Маю Мохананинг айтишича, бу суратда "катталарнинг бегуноҳ болалар ўлимидан ғазаб ва қайғулари тўла акс этган".

"Мен бу суратни унутмайман", деб айтган Мохана хоним.

2012 йилги World Press Photo танловида дунёнинг 32 мамлакатидан 54 фотосуратчи иштирок этган.

Фототасвирлар тўққиз йўналиш бўйича баҳоланган.

Танловда ғолиб чиққан суратлар билан қуйида танишиш мумкин.

Фақат айрим суратлар баъзи инсонларнинг кўнглини хира қилиши мумкинлигини эслатамиз.

бу ерга босинг World Press Photo 2012 танловининг энг яхши суратлари


Даҳшат расмлар! Айниқса фаластинликларнинг фотосуратини кўриб кўзимдан ёш чиқиб кетди. Исроилнинг жиноятларини дунё тан олаётгани бу. Муроджон.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.