BBC navigation

"Арго" Операцияси" филми "Оскар" мукофотига лойиқ деб топилди

Сўнгги янгиланиш 25 феврал 2013 - 11:50 GMT

Эронда гаровга олинган америкаликларнинг қандай озод қилиниши ҳақида ҳикоя қилувчи "Арго" Операцияси" сиёсий триллери Америка киноакадемиясининг "Оскар" мукофотини қўлга киритди.

"Арго"Операцияси" филми ҳаётий воқеаларга асосланиб, олти америкаликнинг Теҳрондаги 1979 йил инқилоби даврида гаровдан қандай озод этилишини кўрсатади.

Танқидчилар ўзининг 85-юбилейини ўтказадиган "Оскар" ни кейинги йиллар орасида энг кутилмаган бўлишидан башорат этишган эди.

Асосий рақобат "Арго" ва "Линкольн" фильмлари ўртасида кечган.

"Энг яхши фильм" номинациясига шунингдек "Пининг ҳаёти", "Ёввойи жанубнинг ваҳшийлари","Севги", "Биринчи рақамли мақсад", "Бечоралар","Қутқарилган Жанго", "Менинг йигитим- телба" каби филмлар ҳам номзод бўлган.

"Линкольн" автобиографик филми роса 12 номинацияга номзодликка қўйилган эди.

"Линкольн" филмидаги роли учун энг яхши актёр шарафига муваффақ бўлган Дэниел Дэй Льюис шу тариқа "Оскар"ни уч марта олган актёрга айланган.

"Энг яхши актриса" деб "Менинг йигитим- телба" филмининг қаҳрамонини яратган Дженнифер Лоренс тан олинган.

Бу номинация бўйича ғолибликни Усама бин Лодинни қўлга олиш воқеаларига асосланган "Биринчи рақамли мақсад" филмида Разведка Бошқармасининг агентини ўйнаган

Жессика Честейн қўлга киритади, деб ишонилган эди. CNN га берган интервьюсида актриса "бугун ўзининг куни эмас"лигини айтган.

Квентин Тарантинонинг "Қутқарилган Жанго " филмида суратга тушган австриялик актёр Кристоф Вальц яратган образ иккинчи пландаги энг яхши рол деб топилган.

Бу сафарги "Оскар" мукофотлари илгари ҳам ғалаба нашъасини тотганларга насиб этди.

Энн Хэтэуэй "Бечоралар" мюзиклидаги роли учун иккинчи пландаги актриса ҳайкалчасини олган.

Энг яхши хориж филми мукофоти австриялик Михаэл Ханекенинг "Севги" филмига берилган.

Афғонистонда ишланган қисқа митражли "Улоқчи болалар" филми ҳам Оскар мукофотига даъвогарлик қилган эди. "Улоқчи болалар" филми Ғарб ва Афғонистон ижодкорлари томонидан ишланган.

Бу йилги "Оскар"да Жеймс Бонд ҳақидаги филмларнинг суратга олинганига ярим аср тўлгани алоҳида таъкидланган.

"Бонд"нинг охирги филми дунё бўйлаб бир миллиондан ортиқ фойда кўрган.

Британиялик қўшиқчи Аделнинг Жеймс Бонд ҳақидаги охирги филмда янграган Skyfall қўшиғи энг яхши қўшиқ номинациясида ғолиб чиққан.

2011 йилда француз режиссёри Мишеля Хазанавичуснинг оқ-қора тасвирдаги овозсиз "Артист" филми охирги 83 йил ичида ғолиб бўлган овозсиз кино бўлганди.

"Оскар" эгалари Америка киносанъати академисининг олти мингга яқин аъзоларининг овоз бериши орқали аниқланади.

"Оскар" мукофоти ҳар йили 24 номинация бўйича тақдим этилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.