BBC navigation

Президент Путин Россияда чекишни тақиқлаяпти

Сўнгги янгиланиш 25 феврал 2013 - 14:09 GMT

Ҳар 10 россияликдан 4 нафари чекади

Россия Президенти Владимир Путин жамоат жойларида чекишни ман қилувчи янги қонунни қабул қилган.

Янги қонунга кўра, ресторанлар, узоқ масофага сафар қилувчи поездлар ва подъездларда чекиш тақиқланади.

Ҳукумат жамоатчилик саломатлиги яхшилаш учун чекиш маданиятига қарши курашни ўзи учун вазифа қилиб олган.

Россия жаҳон мамлакатлари ичида чекиш энг кенг тарқалган мамлакатлардан биридир - ҳар ўнта россияликдан тўрт нафари чекади.

Парламент қонунни февраль бошида қабул қилган, ва унга фақат бир депутат қарши чиққан. У 1 июндан кучга киради.

1 июндан бошлаб бекатлар, аэропортлар, метро бекатлари ва портлар, иш жойлари, подъездлар, болалар майдончалари ва пляжларга 15 метр яқинликда чекиш ноқонуний ҳисобланади.

Бир йилдан сўнг эса узоқ масофага сафар қилувчи поездлар ва кемалар, меҳмонхоналар, ресторан, кафе, дўкон ва бозорлар, ҳамда шаҳар ташқарисидаги темир йўл платформаларида чекиш ман этилади.

Янги қонунга биноан, сигарет ва тамакига энг минимум нарх ўрнатилади ва реклама кўлами қисқартирилади.

Қонун Жаҳон Соғлиқ Ташкилотининг Россиядаги чекиш кўлами бўйича 2011 йилда чиқарган ҳисоботидаги тавсияларнинг баъзиларини қондирган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.