BBC navigation

Мисрда қулаган учар шар 19 кишини нобуд қилган

Сўнгги янгиланиш 26 феврал 2013 - 14:18 GMT

Луксор учар шарлар саёҳати кўп сайёҳларни ўзига жалб қилади

Мисрнинг Луксор шаҳри яқинида учар шар ерга қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлган. Улар орасида Британия, Франция, Венгрия, Гонконг ва Япониялик сайёҳлар бўлишган.

Шар 300 метр баландликда ёниб кетган ва қадимий шаҳар ғарбидаги далага қулаган.

Шарнинг учувчиси ва бир сайёҳ шар ерга урилишидан аввал сакраб омон қолганлари ишонилади.

Луксор расмийлари барча учар шар саёҳатларини ман қилишганини билдиришган.

Луксор Миср жанубида Нил дарёси қирғоғида жойлашган бўлиб, кўп сонли сайёҳларни ўзига жалб қилиб келади.

Шаҳарга яқин водийда машҳур қадимий ҳаробалар ва Тутанхамон каби фараонлар мақбаралари жойлашган.

Луксор ҳокими Иззат Саад Би-би-сига гапира туриб, қурбонлар оилаларига таъзия изҳор қилди ва ҳодиса сабабларини ўрганишни ваъда қилди.

Ҳодиса Карнак эҳроми ва Қироллар водийсидаги мақбаралар устидан учадиган тонги учар шарлардан бирида юз берган.

Шарнинг эгаси бўлган Sky Cruise ширкати шар бортида газ цилиндри портлагани ва шар сўнгра шакарқамиш даласига қулаганини тасдиқлади.

Қувайтлик сайёҳ Черри Тоҳами бошқа учар шарда энди ерга қўнаётганида ҳали ҳавода бўлган шарда портлаш овозини эшитгани ва унга ўт кетганини кўрганини айтди.

"Бизнинг учувчимиз у шар электр кабелига бориб урилгани ва цилиндр портлаганинини айтди. Одамлар етти қаватлик бинодек баландликдан ерга сакрашаётганди", - деди у.

Унинг айтишича 15 дақиқа ичида тиббий ёрдам етиб келган. Ҳодиса жойи полиция томонидан ўраб олинган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.