BBC navigation

Британия: Афғонистонда кўп миллион долларлик бойликлар ётибди

Сўнгги янгиланиш 7 март 2013 - 11:51 GMT

Табиий заҳираларни қазиш бўйича шартномалар коррупциялашганига оид иддаолар янграганди

Буюк Британия Бош вазири Афғонистон кон саноатини ривожлантиришга оид 10 миллион фунт стерлинглик (15 миллион доллар) дастурни молиялаши ҳақида маълум қилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, Афғонистонда 1-3 триллион долларлик қийматга эга олтин, қимматбаҳо тошлар, темир рудалари, нефт ва газ мавжуд.

Девид Камерун Афғонистон Конлар вазирлигини 3 йилга қадар молиялаш борасида Лондонда ўнлаб сармоядорлар ва кон ишлари бўйича ширкатлар иштирокидаги тадбирда эълон қилган.

Бундан олдин Толибон тузуми ағдарилганидан сўнг, табиий заҳираларни қазиш бўйича шартномалар коррупциялашганига оид иддаолар янграганди.

Айниқса, Хитой ширкати билан Лугар вилоятидаги мис конини ривожлантиришга қаратилган 30 йиллик шартнома танқид остига олинади.

Икки ўртада 2007 йил имзоланган келишув тафсилотлари ҳамон оммага ошкор қилинмагани порахўрлик борасидаги гап-сўзларни янада урчитган.

Жаҳон Банки аввалроқ, келажакда Афғонистондаги тоғ-кон заҳиралари бўйича имтиёзларни яхшироқ тартибга солиш ва шартномалар шаффофроқ бўлишини таъминлашга чақирганди.

Британия янги дастагидан мақсад ҳам мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартириш экани айтилади.

Камерун жанобларига кўра, Британия аллақачон Афғонистонни барқарорлаштиришда катта ва шарафли рол ўйнади. Бироқ, мамлакат "ривожланиш, ўсиш, иш ўринлари, сармоя ва бойлик"ка эҳтиёжи бор.

Британия кон ширкатлари Бош вазирнинг эълонини хушқарши олишган.

Би-би-си мухбири Девид Лойннинг айтишича, мазкур ширкатлар рақобатлашув учун адолатли ҳисса қўшишга чақирилган. Мухбиримизга кўра, агар хавфсизлик вазияти яхшиланса, Афғонистондаги кон саноатини ривожлантириш ишлари тезлашиб кетади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.