BBC navigation

Шимолий Корея ҳужум қилмасликка доир шартномани бекор қилган

Сўнгги янгиланиш 8 март 2013 - 13:40 GMT

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ын жабҳа чизиғидаги ҳарбий қисмларни бориб кўрган.

Шимолий Корея Жанубий Корея билан ҳужум қилмасликка доир шартномани бекор қилганини айтмоқда.

Шунингдек, икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги ишонч телефонини ҳам ўчириб қўйгани ва чегара нуқтасини ҳам ёпганини эълон қилган.

Аввалроқ БМТ Пхенянга қарши янги жазо чораларини жорий қилган ва бунга ўтган ой Шимолий Корея яна бир атом синовини ўтказгани сабаб бўлганди. Пхенян агар ўзига эҳтимолий хавф туғилса ядро қуролини ишга солиши билан ҳам пўписа қилган эди.

Жазо чоралари Шимолий Кореянинг феврал ойида ўтказган ядровий синовларига жавоб чораси бўлган.

Бунга жавобан расмий Пхеньян ўз таъбирича, тажовузкорларга қарши огоҳлантирувчи ядровий зарба бериш ҳаққи эга эканини айтди.

Шимолий Кореянинг давлат хабар агентлиги томонидан тарқатилган сўнгги баёнотида Жанубий корея билан имзоланган ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисидаги барча битимларнинг бекор қилиниши айтилади.

Давлат агентлигига кўра, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ын жабҳа чизиғидаги ҳарбий қисмларни бориб кўрган.

Шимолнинг ҳужум қилмаслик ҳақидаги битимларни бекор қилар экан, Корея оролида уруш таҳдиди аниқми?

Шимолий Корея ўтмишда жуда кўп халқаро битимлардан чиққан ва навбатдаги битимларнинг бекор қилиниши уруш муқаррар, деганини англатмайди.

Аммо Би-би-сининг Сеулдаги мухбири Люси Вилямсонга кўра, бу корея оролидаги вазиятнинг янада башорат қилиб бўлмас ва янада беқарор тус олаётганини билдиради.

Кўпгина таҳлилчилар Шимолий Корея огоҳлантирувчи ядровий ҳужумни бошлашига ишонишмайди.

Аммо шимолнинг жануби билан уўзаро ҳужум қилмаслик ҳақидаги пактларни бекор қилиши ва ишонч линиясини кесиб ташлашининг ўзиёқ Жанубий Кореядаги кўпчилик учун ташвишланарли ҳолдир, дейди Сеулдаги Би-би-си мухбири.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.