BBC navigation

Венесуэлада янги президентлик сайлови 14 апрелга белгиланди

Сўнгги янгиланиш 10 март 2013 - 10:35 GMT

Венесуэла сайлов комиссияси эълон қилишича, Уго Чавеснинг ўлимидан кейинги президентлик сайлови 14 апрелга мўлжалланган.

2012 йил октябрида ўтказилган президентлик сайловида яна Уго Чавес ғалаба қозонган, бироқ саратон хасталиги туфайли ўз президентлик ваколатини адо этишга кириша олмади.

Унинг инагурация маросими 10 январга белгиланган, у Кубада даволанишда бўлгани боис Олий маҳкама қасамёд маросимини кейинги муҳлатга сурганди.

Уго Чавес саломатлиги ёмонлашгани сабабли вице-президент Николас Мадуро Венесуэлани бошқариб турди.

8 март куни Уго Чавеснинг дафн маросимидан кейин Николас Мадуро мамлакатнинг президенти вазифасини адо этувчи сифатида қасамёдга келтирилди.

Президентлик сайлови кунини эълон қилган сайлов комиссияси номзодлар ўзларининг аризаларини 11 март кунигача топширишлари лозимлигини айтган.

Қудратдаги партиядан Николас Мадуро, мухолифат тарафидан Энрике Каприлес номзодининг илгари сурилиши хабар қилинмоқда.

Энрике Каприлес ўтган йил октябридаги сайловда ҳам номзодини Уго Чавесга қарши илгари сурганди.

Якуний натижаларга кўра, Чавес учун сайловчиларнинг 54 фоизи, Каприлес учун 44 фоизи овоз берган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.