BBC navigation

Интерпол: Дунё бўйлаб тарқаладиган дориларнинг 10 фоизи сохта

Сўнгги янгиланиш 12 март 2013 - 11:00 GMT

Халқаро полиция агентлиги - Интерпол ва дунёдаги энг йирик 29та фармацевтика ширкатлари миллионлаб инсонларнинг саломатликларига таҳдид солаётган сохта дориларга қарши курашишга оид ўта муҳим келишувга эришганлар.

Келишувга биноан дори ишлаб чиқарувчи ширкатлари "Интерпол"ни уч йилдан кўпроқ вақт давомида 6 миллион доллардан ортиқ маблағ билан таъминлашлари керак.

Мазкур пул эса, сохта тамға ёпиштирилган хос ва кенг истеъмолдаги дорилар савдосига қарши курашни кучайтиришга сарфланиши кўзда тутилади.

Интерполга кўра, глобал миқёсда айланадиган дори-дармонларнинг 10 фоизга яқини қалбакидир.

Агентликнинг айтишича, қашшоқроқ мамлакатларда эса, бу рақам 50 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Баъзи ҳолларда сохта дорилар ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқаради. Ўтган йил Покистонда 100 ортиқ юрак хасталигидан азият чеккан беморлар қалбаки дориларни истеъмол қилиши натижасида оламдан ўтган.

Кўпда бозорга бу каби дори-дармонларни етказишда уюшган жиноий гуруҳлар айбланади.

Интерпол паст сифатли дорилар тарқалишини олдини олиш йўлида аллақачон муайян муваффақиятлар қўлга киритилганини айтади.

Бироқ, агентлик дори ишлаб чиқарувчи ширкатлар ҳам муаммога қарши курашда ҳамкорликни кучайтришлари лозимлигини қўшимча қилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.