BBC navigation

ПКК 8 туркиялик асирни озод қилган

Сўнгги янгиланиш 13 март 2013 - 13:03 GMT

Туркиялик аскарлар ва расмийларнинг тақдири икки йилдирки номаълум қолаётганди

Курдистон жангари гуруҳи ПКК икки йилдирки Ироқ шимолида гаровда ушлаб турган саккиз турк аскарлари ва расмийларини озод қилганлар.

Курд сиёсатчиси Ҳусомиддин Земберлиўғли маҳбуслар эсон-омон қабул қилиб олинганини айтди.

Бу қадам Туркия ва ПКК ўртасида ўттиз йилдирки давом этаётган зиддиятга нуқта ясаш йўлидаги ҳаракат дея баҳоланмоқда.

Ўтган ой қамоқдаги ПКК раҳбари Абдулла Ожалан икки томонни ҳам маҳбусларни озод этишига чақирганди.

Туркия Бош Вазири Муовини Бешир Аталай гаровдагилар озод этилганини ҳуш қаршилади.

"Тинчлик жараёни яхши ривожланмоқда. Оммавий дастак ва умид катта", - деди жаноб Аталай давлат тасарруфидаги Анатолия хабар агентлигига.

Президент Абдулла Гул ҳам хабарни олқишлади. "Биз ўз ватанидан шунча вақт йироқ бўлган ва бедарак қолган фуқароларимиз ниҳоят уйларига қайтаётганидан беҳад ҳурсандмиз", - деди у.

Озод этилган саккиз киши чегара оша Туркия ҳудудига олиб ўтилиши, ва оилалари билан дийдорлашгач, уйларига парвоз қилишлари кутилади.

Курд Ишчилар Партияси ПКК этник курд давлатини яратиш мақсадида Туркиянинг жануби-шарқида 1984 йилда қуролли кампаниясини бошлаганди.

Туркия, АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи уни террорчи ташкилот деб ҳисоблайди. Икки томон зиддият бошланганидан бери 40 минг кишисини йўқотган.

Ўтган йили юз берган жанглар охирги йиллардаги энг қонлиси дея тасвирланганди.

Бироқ, охирги йилларда натижасиз тугаган ҳаракатларга қарамай, кузатувчилар бу сафарги ярашув қадамлари астойдил қўйилаётганига ишонадилар.

Курд Тинчлик ва Демократия Партияси аъзолари гаровгирларнинг озод этилиши йўлида воситачилик қилишган ва уларни қабул қилиб олиш учун Ироқ шимолига боришган.

"Биз гаровгирларнинг эркинликка чиқиши курд масаласининг тинч йўлда ҳал этилига йўл очади деб умид қиламиз", - деди партия вакили Одил Қурт.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.