BBC navigation

Оврўпо Иттифоқи Сурия исёнкорларига қурол эмбаргосини мубоҳаса қилмоқчи

Сўнгги янгиланиш 15 март 2013 - 09:41 GMT

Сурияда нотинчликлар бошланганига икки йил тўларкан, Оврўпо Иттифоқи исёнкорларга қурол етказишга нисбатан эмбаргосини бекор қилишни кўриб чиқади.

Франция ва Британия Брюселл саммити чоғи Сурия исёнкорларини дастаклаш масаласида иттифоққа аъзо бошқа давлатлар розилигини олиш илинжида.

Суриянинг асосий иттифоқчиси Россия билан алоқалар ҳам бугунги йиғинда мубоҳаса қилиниши айтилмоқда. Расмий Москва эса, исёнкорларни қуроллантиришга қатъиян қарши бўлиб келган.

Президент Башар ал - Ассадга қарши қўзғолонлар бошланганидан бери Сурияда 70 мингга яқин инсон нобуд бўлган.

Бир миллионга яқин киши эса, қуролли қарама-қаршиликлар туфайли мамлакатни ташлаб чиқишган.

Ноқарорликлар 2011 йил 15 мартдан жанубдаги Дера шаҳрида амалга оширилган ҳбислар ортидан бошланиб кетганди.

Исёнкорлар ҳозир Суриянинг катта қисмида назорат ўрнатишган, бироқ сўнгги ойларда икки томоннинг кучи тенг деб кўрилади.

Дунёнинг айрим нуқталари, жумладан, Жанубий Корея пойтахти Сеул ва Иорданияда "Болаларни асранг" хайрия ташкилоти тарафидан Суриядаги низолар бошланганига 2 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбирларда иштирок этишмоқда.

Иорданиялик талаба Ая Хирфан: "Биз Сурия халқи ва болаларига ёрдам кўрсатишга оид муҳим сўзни етказмоқчимиз. Биз бу ерга улар учун келдик ва Сурия низоси бир кун келиб ҳал этилади", деб айтган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.