BBC navigation

Италия: парламент йиғилмоқда, аммо ҳукумат тузилмаган

Сўнгги янгиланиш 15 март 2013 - 12:07 GMT

Сайлов италияликлар нақадар бўлинганини намойиш қилди

Италияда янги коалицияни тузиш ҳаракатлари натижасиз қолар экан, янги парламент аъзолари илк марта йиғилишмоқда.

Сайловлардан деярли уч ҳафта ўтиб, парламент аъзоларининг биринчи вазифаси қуйи палата ва Сенатнинг спикерларини сайлаш бўлади.

Сайловларда энг кўп овоз олган марказ-чап қанот лидер Пиер Луижи Берсанининг тизимга қарши ҳажвчи Беппе Грилло билан сиёсий иттифоқ тузиш ҳаракатлари ҳозирча бирор натижа бермади.

Грилло жанобларининг Беш Юлдуз Ҳаракати (M5S) қуйи палата ва Сенатга 163та янги аъзони олиб келаяпти.

Уларнинг биронтаси ҳам аввал парламентда ўринга эга бўлмаган.

Улар, шунингдек, парламентнинг демографиясини кескин ўзгартиришмоқда - M5Sнинг аъзолари анча ёшроқ, ва кўпчилиги аёллардир. Бу билан аёлларнинг парламентдаги 20 фоиз иштироки 31 фоизга чиқмоқда.

Берлускони четлаб ўтилди

Президент Жиоржио Наполитано сешанба куни партия раҳбарлари билан учрашиб янги ҳукумат борасидаги музокараларни бошлаши кутилади.

Жаноб Берсанининг кичик ғалабаси унга қуйи палатада автоматик аксариятни кафолатлаган бўлиши мумкин, лекин у Сенат устидан назоратни қўлга олмагунча, ҳукуматга бошчилик қила олмайди.

У Сенатда аскариятга эга эмас, ва шунинг учун ҳам бошқа партияларнинг дастагига муҳтож.

У сайловларда иккинчи ўринни олган собиқ бош вазир ва марказ-ўнг қанот Озод Халқ партияси билан ҳамкорлик қилмасликка қарор қилган.

Лекин, унинг жаноб Грилло билан яқинлашиш ҳаракатлари жавобсиз қолаяпти.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.