BBC navigation

Сурия армиясининг генерали "исёнчилар томонга қочиб ўтган"

Сўнгги янгиланиш 17 март 2013 - 14:48 GMT

Қочиб ўтган генерал Сурия армияси руҳини барбод бўлган, деган.

Хабарларга кўра, Сурия армиясининг генерали мамлакат қуролли кучларининг руҳияти барбод бўлганини айтиб, мухолифат томонга қочиб ўтган.

Бу генералнинг номи Муҳаммад Нур Азалдин Халуф экани айтилмоқда.

"Ал-Арабия" телеканали генералнинг видеомурожаатини намойиш этган.

Видеодаги киши ҳозир Иорданияга етиб олгани ва хавфсиз экани ҳақида айтган.

"Ал-Арабия" телеканали шарҳида генерал ўғли билан ўтиргани айтилади, генерал ёнидаги унинг капитан ўғли экани айтилган.

Видеода генерал Президент Асад режимидан бирор нарса умидвор бўлмаган одам бу режимга хизмат қилишни истамаслигини айтади.

"Муайян манфаати бўлмаган одамнинг ҳокимиятдаги режимнинг ғояларини қабул қилиши мумкин эмас", дейди генерал.

Унинг айтишича, Сурия армиясида тартиб борган сари издан чиқиб бораяпти.

Сурия мухолифати фаолларидан бири Саиф ал-Хурани хорижий ахборот агентлиги билан суҳбатда генерал Халуфнинг мухолифат томонига қочиб ўтишига бир неча ой тайёргарлик кўрилди, деб айтган.

Унга кўра, олти кун олдин генерал, унинг рафиқаси ва уч фарзанди Дамашқдан ўғринча олиб чиқилган ва икки кун олдин Сурия Иорданиясини кесиб ўтиб Иорданияга ўтганлар.

Генералнинг бригада генерали лавозимида экани айтилаяпти, бу хабар тўла тасдиқланадиган бўлса, у икки йиллик Сурия можароси даврида мухолифат томонга қочиб ўтган энг юқори лавозимли ҳарбий зобит бўлади.

Сурия ҳукумати генерали қочиб ўтгани ҳақидаги хабар борасида бирор бир шарҳ бермаган.

Айни пайтда Human Rights Watch халқаро ташкилоти Сурия ҳукуматини яна кассетали сочма бомбалардан фойдаланаётганликда айблаб чиқди.

Халқаро ташкилотга кўра, Сурия армияси ўз душманларига қарши сўнгги олти ой мобайнида 120 жойда ишга солинган.

Human Rights Watch Суриянинг қуролли мухолифати бу бомбалардан фойдаланаётганининг исботини топмаганлигини айтган.

Ўтган йили Сурия ҳукумати сочма бомбалардан фойдаланаётгани ҳақидаги хабарни рад этган эди.

Кассетали бомбалар отилганидан кейин атрофга кичик бомбачаларни тарқатади, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам портламай қолади.

Шу кеча-кундузда Сурия инқирози бошланганига икки йил тўлди.

Шу вақт ичида мамлакатда 70 мингдан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди.

Ватанини тарк этган суриялик қочқинлар сони ҳам бир миллиондан ошди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.