BBC navigation

Борис Березовский вафот этган

Сўнгги янгиланиш 23 март 2013 - 17:36 GMT

Березовский маҳкамадан кейинги чиқишида

Россиялик корчалон ва миллиардер Борис Березовский бугун эрталаб Лондоннинг Саррей графлигидаги уйида жон берган.

Бу ҳақда аввалига Березовкий жанобларининг ҳимоячиси хабар берган.

Би-би-сининг жаноб Березовскийнинг яқинларидан тасдиқлашича, унинг жасади бугун Лондон вақти билан эрталаб 11лар атрофида топилган.

Айрим хабарларда 67 ёшли Березовкий жаноблари ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлиги айтилади.

Аммо ҳозирча унинг ўлими сабаблари аниқ эмас.

Борис Березовский 2000 йилдан бери Британия яшаб келаётган ва ўтган йил август ойида бошқа бир рус корчалони Роман Абрамовични маҳкамага тортганди.

Лондон Тижорат маҳкамаси унинг фойдасига қарор чиқармаган эди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.