BBC navigation

Исроил Туркия фаоллари ўлими юзасидан кечирим сўради

Сўнгги янгиланиш 23 март 2013 - 11:28 GMT
2010 йил май ойида Ғазога ёрдам етказишга уринган кемалар карвони нишонга олиниши натижасида 9 турк фаоли ҳаётдан кўз юмганди

2010 йил май ойида Ғазога ёрдам етказишга уринган кемалар карвони нишонга олиниши натижасида 9 турк фаоли ҳаётдан кўз юмганди

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Туркиядан 2010 йил Ғазога инсонпарварлик ёрдам олиб кетаётган кемалар карвонига қарши ҳужум чоғи "инсонлар умрига зомин бўлишига олиб келган ҳар қандай хато учун" учун узр сўраган.

Шунингдек, жаноб Нетаняҳу Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўған билан мулоқотда нобуд бўлган 9 фаолнинг оиласига тавон пули тўлашини айтган.

Бундан олдин жаноб Нетаняҳу фақатгина ўлим ҳолларидан таассуф изҳор қилганди.

Эрдўған жаноблари идорасига кўра, Бош вазир узрхоҳликни "Туркия халқи номидан" қабул қилинган.

Исроил юқори мартабали расмийларидан бири Ражаб Тойиб Эрдўған икки мамлакат элчиларини жойларига қайтаришга рози бўлган.

Шу билан бирга, Туркия бош вазири 4 нафар Исроил зобитига қарши сиртдан очилган жиноий ишни ҳам бекор қилган.

2010 йилнинг май ойида Исроилнинг қамалига қарамай, Ғазога ёрдам етказишга уринган кемалар карвони нишонга олиниши натижасида 9 турк фаоли ҳаётдан кўз юмганди.

Ўшанда Исроил ҳукумати жосуслик маълумотлари тўплашда хатоларга йўл қўйилганини тан олган, бироқ ҳарбийлари фаоллар уларга қарши ҳужум қилганидан кейингина ўлдирувчи қурол ишлатганини таъкидлаганди.

Бош вазир Бенямин Нетаняҳуни Туркиядан кечирим сўрашга Қўшма Штатлар Президенти Барак Обама кўндирган

Бош вазир Бенямин Нетаняҳуни Туркиядан кечирим сўрашга Қўшма Штатлар Президенти Барак Обама кўндирган

Фаоллар эса, ҳали кема халқаро сув ҳудудида бўлган пайтидаёқ, улар бордга тушишлари билан Исроил қўшинлари ўқ узганларини айтишган.

Ҳодиса халқаро миқёсда ҳам қаҳру ғазабга сабаб бўлган ва Туркия ва Исроил ўртасидаги муносабатларнинг таранглашувига етаклаганди.

Бош вазир Бенямин Нетаняҳуни Туркиядан кечирим сўрашга Қўшма Штатлар Президенти Барак Обама Исроилдан жўнаб кетаётган сўнгги дақиқаларда кўндирган.

Иорданияга учиши олди АҚШ Президенти Барак Обама жаноб Нетаняҳу ва Туркия Бош вазири Эрдўған телефон орқали мулоқотда бўлганини маълум қилган.

"Қўшма Штатлар ҳам Туркия ва ҳам Исроил билан яқин ҳамкорликларни қаттиқ қадрлайди. Ва биз минтақа тинчлиги ва хавфсизлиги учун улар ўртасидаги ижобий муносабатлар қайта тикланиши муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблаймиз", деб айтган Обама жаноблари Оқ Уй тарафидан тарқатилган баёнотида

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.