BBC navigation

Лондон полицияси: Березовскийнинг уйида шубҳали унсурлар топилмади

Сўнгги янгиланиш 24 март 2013 - 11:31 GMT
Борис Березовскийнинг уйида текширув олиб борилган

Борис Березовскийнинг уйида текширув олиб борилган

Россиялик корчалон Борис Березовскийнинг уйини текширган полиция мутахассислари гуруҳи шубҳали унсурлар қўлга киритилмаганини айтишган.

Олдинроқ, кимёвий, биологик ва атомий моддалар бўйича мутахассислар кеча оламдан ўтган россиялик корчалон Борис Березовскийнинг уйига етиб боришгани хабар қилинганди.

67 ёшли Березовский жаноблари кеча ўлик ҳолда топилганди. Айни вақтда полиция ўлим сабабларини қоронғу қолаётганини айтмоқда.

Сўнгги хабарлага кўра, Борис Березовскийнинг жасади шанба куни тушдан кейин Лондоннинг Саррей графлигидаги уйи ҳаммомидан топилган.

Унинг уйига Лондон вақти билан 15:18да тез ёрдам чақирилган.

Текширувлар давом этаркан, Борис Березовскийнинг жасади ўша ерда қолдирилмоқда.

Молиявий мушкулотлар

Жаноб Березовский Россия президенти билан муносабатлари совуқлашиши ортидан 2000 йилдан бери Британияда яшаб келаётганди.

У 1990 йилларда Совет Иттифоқи парчаланиб, давлат мулкларини хусусийлаштириш бошлаган пайтда катта бойлик орттирган.

Березовкий жаноблари бир неча бор суиқасд уринишларидан омон қолган, бир сафарги бомба ҳужумида унинг ҳайдовчиси нобуд бўлганди.

2003 йилда у Россияда ҳаёти хатар остида эканини айтиб, Британиядан сиёсий бошпана олишга муваффақ бўлган.

Яқин йилларда Березовский жанобларининг бойлиги сезиларли миқдорда камайиб кетган айтилади.

Ўтган йил август ойида у бошқа бир рус корчалони Роман Абрамовични маҳкамага тортган. Борис Березовский "Челси" хўжайинини ўзаро ишонч ва шартномани бузганликда айблаган.

бу ерга босинг Лондон Тижорат маҳкамаси эса, унинг фойдасига қарор чиқармаган ва ҳуқуқшунослар учун катта миқдорда ҳақ тўлаш масаласи ҳам Березовкий жанобларини молиявий мушкулотлар қаршисида қўйганди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.