Афғонистонда толиблар маҳкама биносига ҳужум қилган, қурбонлар бор

Image caption Гувоҳлар кўз ўнгларида ҳақиқий уруш бўлганини тасвирлаб беришган.

Бугун эрталаб Толибон жангарилари Фараҳ шаҳридаги маҳкама ва унга яқин давлат идораларига ҳужум қилишлари оқибатида, расмийлар хабарларига кўра, камида 50 инсон ҳалок бўлган, 90 дан ортиқ одам яраланган.

Қурбонлар ва яраланганларнинг аксарияти тинч фуқаролар бўлгани айтилади.

Расмийларга кўра, жангарилар икки машинада ҳужум қилганлар.

Маҳкама дарвозасида худкуш ҳужумчи машинани портлатганидан кейин қолган жангарилар билан отишма бошланган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олган.

Дастлаб мўлжал ҳоким қароргоҳи бўлгани айтилган, сўнгра расмийлар ва Толибон берган мурожаатга кўра, маҳкама биноси нишонга олинган.

Афғон ҳарбий кийимларини кийган жангарилар армия автомашиналарида бино олдигача келганлар. Бу уларни текшириш нуқтасидан муаммосиз бемалол ўтиб олишларига имкон берган, деб айтган маҳаллий полиция вакили Ассошиэйтед прессга.

Бомба ўрнатилган автомашина уйлар ва мижозлар билан тўла банкка яқин келганда портлатилган.

Афғон расмийлари 34 тинч фуқаро, 10 афғон ҳарбийси ва 9 жангари ўлганини тасдиқлаган.

Маълумотларга кўра, жангарилар 15 нафар сафдошларини маҳкама залидан озод қилишни режалаштирганлар.

Полиция вакили ҳибсдаги толиблар жойида эканлигини билдирган, Толибон эса Рейтер агентлигига ҳужум орқасидан маҳкамага олиб борилганлар озод қилинганини айтган.

Гувоҳлар кўз ўнгларида ҳақиқий уруш бўлганини тасвирлаб беришган.

Бу мавзуда батафсилроқ