Исёнкорлар беш америкаликни ўлдиришган

Image caption Зобул ҳокими Муҳаммад Ашраф Носирий бош нишон бўлган, аммо у ҳужумда зарар кўрмаган

Зобул вилоят ҳокими кетаётган карвонга яқинлашган худкуш ҳужумчи ўзи ўтирган машинанини портлатиб юборган. Мулозим маҳаллий афғонлар ва АҚШ ҳарбийлари қуршовида кетаётган бўлган.

Натижада АҚШнинг уч аскари, фуқаровий ходими, дипломати ҳамда бир афғон шифокори нобуд бўлишган. Яна қатор афғон ва америкаликлар жароҳат олишгани айтилмоқда.

Қалат шаҳридаги ушбу ҳужум шундоққина касалхона ва мактаб ўртасидаги йўлда содир этилган. Аммо мухбирларга кўра, бош нишон Забул ҳокими Муҳаммад Ашраф Носирий бўлган.

Ушбу минтақа ҳам Покистонга чегарадош ва исёнкорлар доимо фаол ҳудуд саналади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри эса нобуд бўлган америкалик дипломат унинг яқинда Афғонистонга сафари чоғи ҳамроҳлик қилганини айтиб, қурбонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

"У жуда ҳам ақлли ва иқтидорли аёл эди" - деган Жон Керри ўзи шахсан билган дипломатни эслаб - "У ҳам ўз ватанига содиқ, ҳам афғонлар ҳаётини яхшилашга аҳд қилган инсон эди".

Маълум бўлишича, АҚШ Давлат Департаментининг тўрт нафар ходими ҳам ярадор бўлишган ва биттасининг аҳволи оғир.

Айни ҳужум Афғонистондаги хавфсизлик назорати миллий армия ва полиция кучларига топширилаётган паллаларда содир этилмоқда.

Жорий йилнинг ўзида хорижий кучларнинг 30 нафар аскари исёнкорлик ҳужумларида ҳалок бўлишган.

Бу мавзуда батафсилроқ